“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ахборот хизматига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойлари давомида Ўзбекистон кимё саноати корхоналари томонидан 9,4 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич нафақат мамлакат агросаноат мажмуасининг эҳтиёжларини қондиришда, балки экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади. 

Йилнинг биринчи ярим йиллигида жами 307,4 миллион долларлик кимёвий маҳсулотлар экспорт қилинди. Бу режага нисбатан 111,3 фоиз бажарилишини, ўсиш суръати эса 135,6 фоизни ташкил қилди. 

Маҳсулотлар 55 та мамлакатга экспорт қилинди. Жумладан, 167,6 миллион долларлик минерал ўғитлар ва 139,7 миллион долларлик кимёвий маҳсулотлар етказиб берилган бўлиб, ушбу турдаги маҳсулотлар умумий экспортдаги энг йирик улушга эга бўлди. 

Шунингдек, экспорт географияси ҳам кенгайиб бормоқда. Анъанавий қўшни давлатлар билан бир қаторда, Европа мамлакатларига 63,2 миллион долларлик маҳсулот етказиб берилди. Шунингдек, янги бозорлар сифатида Жанубий Америка (Бразилия, Перу, Чили), Жануби-Шарқий Осиё, Туркия, Ҳиндистон ва Эрон каби давлатлар билан ҳам ҳамкорлик фаоллашмоқда. 

Бу ўзгаришлар Ўзбекистон кимё саноати тармоғининг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини янада мустаҳкамлаётганидан далолат беради. 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кимё саноати экспорт ҳажми ва географиясини кенгайтирмоқда