Хоразм вилоят солиқ бошқармаси томонидан Хива туманида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш мақсадида кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқотда иштирокчиларнинг солиқ имтиёзларидан фойдаланиш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, қўшилган қиймат солиғи тўловидан ҳосил бўлган сумманинг тадбиркорларнинг ўзига қайтарилиши ва товарларни рақамли маркировка қилиш каби масалаларда тушунчалар берилди.  

Жорий йилнинг 19 март куни давлатимиз раҳбари кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувида "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – бизнинг стратегик йўлимиз" дея таъкидланиб, ушбу соҳа ривожи йўлида бизнес эгалари учун алоҳида енгилликлар ва имкониятлар берилиши ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида жойларда раҳбарлар билан юзма-юз учрашувлар ташкил этишни белгилаб берган эди.  Шунга асосан дастлаб солиқ тўловчи тадбиркорлик субъектларига солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар, солиқ ставкалари ва имтиёзлари хусусида тушунтиришлар берилди.  

– Бугунги кунда тумандаги 34 та маҳаллага 17 нафар солиқ хизмати ходимлари бириктирилган, – дейди туман солиқ инспекцияси бош инспектори Муҳиддин Отаназаров. – Уларнинг зиммасига тадбиркорларга солиқ хизматларини кўрсатиш, ҳисобланган солиқлар ўз вақтида ундирилишини таъминлаш ва маҳалла бюджетининг даромадини шакллантириш, бундан ташқари норасмий тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштириш, ўзини-ўзи банд қилганлар кичик бизнес тоифасига ўтишига кўмаклашиш ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг фаолиятини кенгайтириш ва даромадларини ошириш ҳисобига солиқ базасини кўпайтириш вазифалари юклатилган.

Учрашувда кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантириш, бу борада ушбу тармоқ вакилларига берилаётган янгиликлар ҳамда солиқ имтиёзлари, солиқ органлари томонидан яширин иқтисодиётнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.  

Тадбирда намунали солиқ тўловчилар «Энг кўп иш ўрни яратган тадбиркорлик субъекти», «Энг кўп фискал чек берган тадбиркорлик субъекти», «Энг ёш тадбиркор», «Энг интизомли солиқ тўловчи», ҳамда «Энг кўп солиқ тўлаган тадбиркорлик субъекти» номинациялари бўйича тақдирланди.  

[gallery-23007]

Очиқ ва конструктив тарзда ўтган давра суҳбатида тадбиркорлар фаолиятида дуч келинаётган  долзарб масалалар муҳокама қилинди.  

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот