ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманида фаолият кўрсатаётган “UNIVERSAL PLUS TIKUV” масъулияти чекланган жамиятида 50 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Корхонада эркаклар учун “BAGGO” бренди остида куз-қиш мавсумига мўлжалланган кийимлар тикилиб, ички бозор билан бирга қўшни Тожикистон Республикасига ҳам экспорт қилинмоқда.
Бугунги кунда корхонада ҳар ой 3 мингдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилади. Жорий йилнинг шу даврига қадар 60 минг долларлик экспорт амалга оширилган бўлиб, йил якунигача бу кўрсаткични 100 минг долларга етказиш режалаштирилган.
[gallery-26149]
Туман ҳокими Ж.Абдуллаев корхонада бўлиб, масъулияти чекланган жамияти фаолияти ва келгуси режалар билан танишди. Учрашув давомида корхона раҳбари янги бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш бўйича амалий кўмак сўради ва шу юзасидан тегишли ечим чоралари белгилаб олинди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА