
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Смарт билан учрашди.


Томонлар икки давлат ваколатли органлари ўртасида ҳуқуқий соҳада шаклланган муносабатларнинг жорий ҳолати ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг келгусидаги истиқболларини муҳокама қилди.
Хусусан, кибержиноятчилик, терроризм, иқтисодий жиноятлар ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши курашиш соҳаларида ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш борасида келишувга эришилди.
Учрашув иштирокчилари бўлиб ўтган мулоқотнинг ҳуқуқий соҳада ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланишига янги туртки бўлишига ишонч билдирди.
Н.Абдураимова, ЎзА