Бирлашган араб кучлари келажакда Фаластин хавфсизлик ва разведка кучларини тайёрлаш учун Ғазо секторига киритилиши мумкин, деб хабар тарқатди Мисрнинг “Al Masry Al Youm” газетаси манбаларга таяниб.

Аввалроқ Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш таклифига ижобий жавоб бергани ва музокара бошлашга тайёрлигини тасдиқлаган эди.

“Ynet” портали исроиллик мулозимга таяниб, ХАМАСдан жавоб олингани ва баёнот тафсилоти ўрганилаётгани ҳақида маълум қилган. Газета манбаларига кўра, таклиф этилаётган келишув 60 кунлик сулҳни кўзда тутади. Шу муддат ичида 1200 га яқин фаластинлик маҳбус озод қилиниши эвазига Ғазо секторидан ўн нафар гаровга олинган исроиллик қўйиб юборилади, 15 жасад топширилади.

– Ҳозирги муҳокамада ўт очишни тўхтатиш режимини кузатиш бўйича халқаро қўмиталар ҳаракат режаси ва сулҳ эълон қилинган куннинг эртасидан араб кучлари зиммасига тушадиган вазифалар кўриб чиқилади, – деган тегишли манба. – Шунингдек, 60 кунлик сулҳнинг биринчи ҳафтасида доимий ўт очишни тўхтатиш ҳамда Исроил қўшинларини Ғазодан олиб чиқиб кетиш бўйича музокара бошлаш кутиляпти. Таклифда секторга нисбатан янгича қараш – ҳудудни қўшма араб кучларини киритиш орқали тиклаш ҳамда араб давлатлари ёрдамида Фаластин маъмурияти учун разведка, профилактика ва миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий фикрлар ифодаланган.

Аввалроқ Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдул Атий Қоҳира бошқа воситачилар билан бирга урушни тўхтатиш бўйича иш олиб бораётгани, 60 кун давомида исроиллик асирлар озод этилиши кутилаётганини маълум қилганди.

Қисқа муддатли сулҳлар ёрдамида тўхтатиб келинган ҳарбий ҳаракатлар 56 000 дан ортиқ фаластинлик ва 1500 га яқин исроилликнинг ҳаётига зомин бўлган. Шунингдек, уруш олови Ливан ва Яманга ҳам таъсир кўрсатди.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келажакда Ғазо секторига бирлашган араб кучлари киритилиши мумкин