Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Келажак мероси” халқаро мукофоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, “Келажак мероси” халқаро мукофоти низоми тасдиқланди.
Низомда:
Халқаро мукофотга ҳужжатларни тақдим этиш, уларни кўриб чиқиш ва талабгорларни танлаб олиш тартиби;
Халқаро мукофоттанловини ташкил этиш ва ўтказиш, мукофот ғолибларини тақдирлаш тартиби белгилаб берилган.
Халқаро мукофотнинг статуэткаси ва дипломини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Маданият вазирлиги Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажаратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
2025 йилда Халқаро мукофотини ташкил этиш ва уни ўтказиш ҳамда расмий веб-саҳифасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.
Ушбу Низом “Келажак мероси” халқаро мукофотига номзодларни кўрсатиш, уларни танлаб олиш мезонлари ҳамда ғолибларни аниқлаш ва тақдирлаш тартибини белгилайди.
Халқаро мукофот адаюиёт, маданият, санъат, илм-фан, таълим ва рақамли технологиялар соҳаларида юксак натижаларга эришиб, миллий ва жаҳон тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган ҳамда хорижий фуқароларга берилади.
Халқаро мукофот бўйича танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ташкил этилади:
адабиёт;
маданий мерос;
театр ва кино;
мусиқа ва рақс;
тасвирий ва амалий санъат;
мода ва дизайн;
илм-фан, таълим ва рақамли технологиялар.
Халқаро мукофот учун номзодларни танлаб олиш ва тақдирлаш “Келажак мероси” халқаро мукофоти кенгаши томонидан амалга оширилади.
Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори билан тасдиқланган.
ЎзА