Андижонда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Оммавий ахборот воситалари ходимлари, ахборот хизматлари, нашриёт,  матбуот тарқатувчи корхоналар вакиллари, соҳа фахрийлари, блогерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тантанали тадбирда Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Комилжон Комилов матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда соҳа фахрийларини касб байрамлари билан муборакбод этиб, мамлакатимизда уларнинг самарали фаолият юритишлари, сўз эркинлигини таъминлаш учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлигини, улар жамият ривожида алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.  

Ҳар йилгидан ўзгача руҳда ўтган байрам тадбирида самарали фаолият юритаётган, шунингдек, муборак ёшини нишонлаган бир гуруҳ соҳа ходимлари, фахрийлари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

[gallery-24078]

Сўлим Боғи Бобурдаги “Кўхинур” тантаналар саройида ўтказилган байрам тадбирида таниқли санъаткорлар томонидан намойиш этилган бадиий дастур барчага хуш ва байрамона кайфият улашди.

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касб байрами нишонланди