Мамлакатимизда касаба уюшмалари тизими нафақат ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, балки соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жамоа руҳини мустаҳкамлаш йўлида ҳам муҳим ўрин тутади. Айниқса, хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг саломатлигини, интеллектуал ва маънавий юксалишини қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бирига айланди.
Шу мақсадда, Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда 11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан Андижон шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида Ички ишлар тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг шашка тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ташкил этилди.
Беллашув Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилди. Тадбир хотин-қиз ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, фикрлаш доирасини кенгайтириш, спортга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилди.
[gallery-26169]
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Фахриддин Убайдуллаев,
Зуҳриддин Умрзоқов (фото), ЎзА