ФОТОРЕПОРТАЖ

Навоий вилояти Кармана тумани марказида “Ўзбекистон - ягона Ватан!” шиори остида бошланган «Дўстлик» фестивали байрам тантаналари бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида миллий-маданий марказлар томонидан тайёрланган миллий либослар, ҳунармандчилик буюмлари ва адабиётлар кўргазмаси намойиши ўтказилди.

[gallery-24568]

Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган миллий-маданий марказлар, дўстлик жамиятлари ва хориждаги ватандошлар жамоат бирлашмалари давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда юртимизда дўстлик ва бағрикенглик муҳити, миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлигини мустаҳкамлаш, чет эллар билан маданий-маърифий алоқалар, халқ дипломатиясини ҳар томонлама ривожлантириш бўйича кўплаб ижобий натижаларга эришмоқда.

Тадбирда юртимиздаги таниқли маданият ва санъат намоёндалари томонидан она Ватан, унинг мустақиллиги ва халқлар дўстлигини тараннум этувчи концерт дастури намойиш этилди.

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карманада «Дўстлик» фестивали бўлиб ўтди