Кейинги йилларда Наманган вилоятида спортнинг шарқона яккакураш турларини ривожлантириш ва кенг оммалаштириш борасида қаратилаётган эътибор натижасида салмоқли ютуқларга эришилмоқда.

Хусусан, пойтахтимиз мезбонлигида бўлиб ўтган шотокан карате-до бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари наманганлик ёшлар учун ғоят омадли бўлди. Юртимизнинг барча ҳудудларидан сараланган кучли ва маҳоратли спортчилар баҳс юритган йирик мусобақада 45 нафар наманганлик ёш истеъдод соҳиби муносиб иштирок этди. 

Мусобақа якунларига кўра, 15 та олтин, 29 та кумуш ва 10 та бронза медалига сазовор бўлган водийлик спортчилар республика мусобақасидан жами 54 та медални қўлга киритган ҳолда, умумжамоа ҳисобида ғолиблик сурури билан қайтишди. 

– Эътироф этиш жоиз, Наманган шотокан карате-до мактаби сўнгги йилларда мамлакатимиз миқёсида ўзининг барқарор етакчилигини сақлаб келмоқда. Навбатдаги мамлакат кубогида эришилган натижалар ҳам бу эзгу анъанамизнинг давом этаётганини яққол тасдиқлайди, – дейди вилоят шотокан карате-до федерацияси вице-президенти Илҳомжон Қосимов. – Бундай ютуқлар умидли спортчиларимизнинг тинимсиз машғулотлари, мураббийларнинг фидокорона меҳнати ҳамда асосийси жисмоний тарбия ва спортга қаратилаётган доимий эътибор самарасидир. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каратечиларнинг медаллар шодаси