Карачи шаҳрида бўлиб ўтган “My Karachi-2025” халқаро кўргазмасида “Made in Uzbekistan” бренди остида саноат маҳсулотлари миллий павильони ташкил этилди. Экспозиция мамлакатимизнинг Покистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Карачидаги ваколатхонаси ҳамда “Diners Group” компанияси ҳамкорлигида тайёрланди.

Тадбирда маҳаллий юқори мартабали амалдорлар, жумладан Синд вилояти губернатори Комрон Хон Тисорий, бош вазири Сайид Мурод Али Шоҳ, Савдони ривожлантириш агентлиги раҳбари Файз Аҳмад, Карачи ССП раиси Муҳаммад Жавод Балвоний, шунингдек дипломатик корпус вакиллари, маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар иштирок этди.

Жаноб Тисорий Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқалар фаол ривожланаётгани, айниқса қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, энергетика, ахборот-коммуникация технолгиялари, фармацевтика, туризм, логистика каби муҳим соҳаларда шериклик учун улкан салоҳият мавжудлигини қайд этди.

Павильонда кимё, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика, электротехника, қурилиш, чарм-пойабзал саноати маҳсулотларимиз кенг кўламда тақдим этилган. Кўргазма меҳмонлари турли маҳсулотларни етказиб бериш шарти ҳамда етакчи корхоналаримиз ҳақида батафсил маълумот олишди.

Карачидаги Ўзбекистон – Покистон савдо уйи фаолияти ишбилармонларнинг алоҳида эътиборини жалб қилди. Савдо уйи раҳбари, “Diners Group” директори юртимиздаги инвестиция муҳити ҳақида тақдимот қилиб, ўзаро манфаатли шериклик имкониятини юқори баҳолади.

Кўргазма якунида Синд вилояти тадбиркорларидан иборат делегациянинг жорий йил сентябрь ойида диёримизга ташрифи бўйича келишувга эришилди. Сафар доирасида қатор истиқболли лойиҳалар бўйича мақсадли музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Азиза Алимова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карачида Ўзбекистон саноат маҳсулотлари намойиш этилди