Канада Америка технология компаниялари билан имзоланган шартномалар амалиётини қисқартиради, деб ёзди “Globe and Mail” газетаси Бош вазир Марк Карнига таяниб.

– Либерал ҳукумат Президент Дональд Трампнинг тариф сиёсатига жавобан, АҚШ технология гигантлари билан федерал миқёсда тузилган битимлар ижросини қисқартиришга ҳаракат қилади, – деб ёзган газета. – Партиянинг иқтисодий стратегияси маҳаллий корхоналар имкониятини кенгайтириш орқали қудратли қўшни мамлакат провайдерларига ишончни сусайтиришга қаратилган.
Қўшма Штатлар Мексика ва Канададан кириб келадиган маҳсулотларга 25 фоиз бож жорий қилган. Вашингтон бу чора-тадбирларни ноқонуний миграцияга қарши кураш ва бошқа омиллар билан изоҳлаган.

Трамп бир неча бор Канада Штатларга қўшилиши кераклигини таъкидлаган, Шимолий қўшни давлатни мудофаа учун етарли маблағ ажратмаётганликда айблаб, ҳимоя учун Вашингтонга умид боғлаётганини иддао қилган. Шунингдек, АҚШга 51-штат сифатида қўшилса, Канада қўшимча тариф тўловларидан халос бўлиши, ҳарбий муҳофазадан умид қилиши мумкинлигига ишора қилган.

С.Раҳимов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Канада АҚШ компаниялари билан тузилган шартномаларни қисқартиради