Муносабат

Ёш улғайган сари кишининг тафаккур тарзи ҳам, дунёқараши ҳам кенгайиб бораверар экан. Анча йиллар олдин бирор хушхабарни эшитсам, уни шундайлигича қабул қалар эдим. Энди эса ҳеч бирор янгилик, воқеа-ҳодиса оддий эмас, балки уларнинг замирида ҳикматлар борлигини, Аллоҳ таолонинг инояти, азиз инсонларнинг шарофати эканини англаб етяпман.

Икки кун олдин матбуотда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонларини ўқиб, рўйхатда камина ҳам борлиги туфайли кўзларимда ёш ҳалқаланди.

Бу қувонч ёшлари икки буюк сиймо туфайли пайдо бўлди. Биринчиси, буюк муҳаддис Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ бўлса, иккинчиси, у улуғ зотнинг бой илмий меросини келажак авлодга безавол етказишга катта ҳисса қўшаётган, алломани мангу қўним топган масканни обод қилаётган муҳтарам Юртбошимиздир.

Эътибор берган бўлсангиз, иккала орден ҳам буюк муҳаддис номига таъсис этилган: «Олий Даражали Имом Бухорий» ҳамда «Имом Бухорий» ордени. Бундай орденнинг таъсис этилиши муҳаддислар султонига бўлган эҳтиромнинг олий намунасидир. Шу билан бирга, авлодларимиздан яна Имом Бухорийлар чиқиши учун шу йўлда фидокорона меҳнат қилаётган олимларга, уламоларга бериладиган мукофотдир.

Ўзбекистондан яна Имом Бухорийлар чиқиши учун нима қилиш керак? Аввало, ёш авлодни билимли, маъорифатли, одоб-ахлоқли қилиб вояга етказиш зарур. Бунинг учун буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий мероси биз учун муҳим дастуриламал бўлиши керак.

“Муҳаддислар султони”, “Дунё имоми”, “Ражулун Набий” каби унвонлари билан бутун ислом оламида катта шуҳрат қозонган буюк ватандошимиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим Ибн Муғира Жуафий Бухорийнинг шоҳ асари бўлмиш “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” Қуръони каримдан кейинги энг ишончли манба ҳисобланади.

Мисрлик олимлар “Саҳиҳул Бухорий”га нисбатан “Қуръони каримдан кейинги иккинчи асосий манба” деган иборани эшитсалар, ғазабланадилар. Бунинг боиси сўралганда: «Қуръони карим, шубҳасиз, биринчи манба ва илоҳий калом. Лекин “Саҳиҳи Бухорий” башарият томонидан битилган энг ишончли асар. Шу боис уни “Биринчидан кейинги биринчи манба” дейиш мақсадга мувофиқдир», дейдилар.

“Саҳиҳи Бухорий” асари, хусусан, унинг 78-китоби, яъни “Одоб китоби” ахборот хуружлари кучайган, ҳар қадамда ёт ақидаларни, ғояларни, мафкураларни медиа макон орқали ёшларимиз онгу шуурига сингдиришга бўлган уринишлар ҳар қачонгидан кўра кучайган бугунги даврда яна ҳам долзарб аҳамият касб этади.

“Биз бой маданиятимиз, шонли тарихимиз, қадим қадриятларимизни, аждодларимизнинг бебаҳо маънавий меросини қандай асраб қолишимиз мумкин?” деган савол ҳар бир ота-онани, мураббийни қийнаши табиий.

Бу саволга уламолар: “Ёшларнинг хулқ-атвори, ахлоқини шакллантириш орқалигина уларни сақлаб қолиш мумкин”, дейишган.

“Саҳиҳи Бухорий”да келган ҳадислар 7563 та бўлиб, биргина “Адаб” китобида одоб-ахлоққа оид 254 та ҳадис жамланган. Шу билан бирга, аллома 1200 дан ортиқ ҳадисни ўзида жамлаган “Ал-адаб ал-муфрад” китобини ҳам таълиф этган.

Бир ҳадисда: “Мезонга қўйиладиган энг оғир нарса гўзал хулқдир”, дейилган.

Бошқа бир ҳадисда: «Ҳар бирингиз мутасаддисиз, ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз. Ҳар бир раҳбар инсонлар устидан мутасаддидир ва улар учун масъулдир. Эр ўз аҳли аёли ва қўл остидагилар устидан мутасаддидир ва улар учун масъулдир. Хотин эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилар учун масъулдир. Қул хожасининг молига мутасаддидир ва унинг учун масъулдир. Ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз», деб марҳамат қилинган (“Саҳиҳул Бухорий”, 853-ҳадис).

Хулоса қилиб айтганда, бугунги ахборот хуружлари кучайган даврда ёшларимизни турли ёт ғоялардан асрашда буюк аждодларимизнинг бебаҳо дурдона асарлари бизга яқин кўмакчидир. Муҳтарам Президентимиз камтарона хизматларини юксак эътироф этиб, «Имом Бухорий» ордени билан тақдирлаганлари бизга катта масъулият юклайди. Бундан буён ҳам ана шу юксак мукофотга муносиб бўлиб, ёшлар таълим-тарбиясига, мўмин-мусулмонларнинг маърифати ва маънавиятини янада юксалтиришга бор куч-ғайратимни сафарбар этаман.

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ,

Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),

«Имом Бухорий» ордени соҳиби

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камтарона хизматимизнинг юксак эътирофи