Бугун, 27 апрель куни Туркиянинг Анталия шаҳрида камондан отиш бўйича Европа Гран-при турнири якунланади.
Дунёнинг бир қатор давлатларидан маҳоратли мерганлар иштирок этаётган нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ўз маҳоратини синовдан ўтказмоқда.

Кеча халқаро турнирнинг MIX дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова жуфтлиги дунёнинг энг кучли камончилари билан баҳс юритди.
Муросасиз кечган баҳслар давомида ҳамюртларимиз саралашда Молдова вакилларини, сўнгра Голландия камончиларини доғда қолдирди. Ярим финалда Содиқов ва Абдусатторова жуфтлиги грузиялик камончиларга имкониятни бой бериб қўйди.

Бу эса Грузия вакиллари турнирнинг олтин медали, ҳамюртларимиз бронза учун курашни давом эттиришига олиб келди. 3-ўрин учун ўтган мерганлик курашида терма жамоамиз аъзолари Германия терма жамоасидан 5:3 ҳисобида устун келди.
Т.Рўзиев, ЎзА