Самарқандда ўтказилаётган иккинчи Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форуми доирасида “Кафтимиздаги Буюк ипак йўли – Ўзбекистон ва Хитой инновация ҳамда тадбиркорлик бўйича ҳамкорлик” халқаро аёллар форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Хитой минтақалари ўртасида инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорлик, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликни кучайтиришда хотин-қизлар иштирокини кенгайтириш, икки давлат тадбиркор аёллари ўртасида тўғридан-тўғри шерикликни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларида тажриба алмашиш учун ўзига хос мулоқот майдонини яратиш мақсадида ташкил этилган анжуманда аёлларнинг инновацион ташаббуслари ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш масалалари кенг муҳокама қилинди.

 Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, Хитой Халқ Сиёсий маслаҳат Кенгаши 14-чақириқ йиғилиши раисининг ўринбосари, ШҲТнинг қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Хитой қўмитаси раиси Шэнь Юэ Юэ Ўзбекистон – Хитой   ҳудудлараро иккинчи форумида мазкур анжуманнинг ўтказилишини хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаол ҳаракатлардан бири сифатида эътироф этдилар.

 – Бугун Ўзбекистонда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг 45 фоизи, яъни 217 мингдан ортиғига аёллар раҳбарлик қилмоқда, – деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова. – Юридик шахс сифатида фаолият юритаётган бизнес субъектларининг 96 мингга яқинини аёллар бошқармоқда. Тижорат банклари томонидан аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўндан ортиқ лойиҳалар жорий этилди ҳамда оилалар иқтисодиётини барқарорлаштириш ва бизнесини ривожлантиришга кўмаклашилмоқда. 2018 йилдан буён оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари амалга оширилмоқда. Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш мақсадида биргина 2024 йилда 17 триллион сўм кредит ажратилди. Бунинг натижасида тадбиркор аёллар ўтган йили 81 триллион сўмлик маҳсулот яратиб, 450 миллион долларлик экспортни амалга оширди.

[gallery-23717]

Форум давомида ўзбек ва хитой тадбиркор аёллари ўзаро тажриба алмашдилар, бир-бирларининг фаолиятлари тўғрисида маълумотга эга бўлдилар ва ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди.

 Тадбир якунида музокара ва муҳокамалар натижаси сифатида декларация қабул қилинди.

 Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кафтимиздаги Ипак йўли – фаровонликка қадам