ФОТОРЕПОРТАЖ
Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилояти бошқармалари томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди.
Тадбирда Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Н. Машрапов, соҳа масъуллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.
[gallery-24479]
Анжуманда жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, ер ресурслари ва кадастр соҳасида жорий этилган янгиликлар, шунингдек, хизматлар сифатини ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берилди.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар, ходимлар ўртасида ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.
Таъкидланганидек, жорий йилнинг ўтган ярим йиллиги давомида вилоят бўйича 3 минг 728 ҳолатда жами 183,6 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан Кадастр агентлиги органлари томонидан ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан ёзма кўрсатмалар юборилиб, 3055 та ҳолатда 154,3 гектар ер майдонларида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари жойида бартараф этилган.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА