Мустақиллик байрами арафасида республика Кадастр агентлиги Бухоро вилояти Вобкент туманибўлимининг янги замонавий биноси фойдаланишгатопширилди. Очилиш маросимида давлат кадастрлар палатаси ва агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси раҳбарияти, туман масъуллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
1960 йилларда қурилиб, шу кунгачамослаштирилган бинода фаолият кўрсатиб келганмуассаса учун намунавий лойиҳалар асосида иккиқаватли кўркам бино бунёд этилди. Қурилиш бунёдкорлик ишларига 3 миллиард 600 миллион сўм маблағ сарфланиб, филиал янги мебель вазамон талабига мос техник воситалар билан ҳам жиҳозланди.

Кадастр агентлиги Вобкент тумани бўлимиходимлари томонидан ҳудуддаги ноқонуний қурилишлар мунтазам ўрганилиб, уларни ихтиёрийбартараф қилиш чоралари кўрилмоқда. Бўлимтомонидан ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаболишга чек қўйиш юзасидан кенг кўламли ишларамалга оширилмоқда.

Асосий эътибор ер тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан тизимли назорат ўрнатиш, кўчмасмулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатиданўтказилишини таъминлаш, ер участкаларинингўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўлқўймасликка қаратилган. Ўтказилаётганмониторинг ва назорат тадбирларидақонунбузилишларнинг олдини олиш, аниқланган ҳолатларни бартараф этиш ва айбдор шахсларнингтегишли тартибда жавобгарликка тортилишитаъминланмоқда.

Янги фойдаланишга топширилган кўркамбинода ўттизга яқин мутахассис-ходим фаолиятюритади. Мурожаат билан келаётган аҳоли вакиллари учун эса барча шарт-шароит мавжуд.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.