Миллий матбуот марказида таниқли журналист, “Олтин қалам” миллий мукофоти соҳиби Тўлқин Ёрқуловнинг “Шукрона” ҳамда “Сизга омад ёр бўлсин!” номли китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов, устоз журналист Хуршид Дўстмуҳаммад ва бошқалар бу каби тақдимотлар ижодкорларнинг серқирра фаолиятини кенг жамоатчиликка яқиндан таништиришда алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади. 

[gallery-23024]

Дарҳақиқат, Тўлқин Ёрқулов оддий, самимий, жайдари тилда ёзади. Бурама, ясама, сохта, сунъий гапларни билмайди. Бу журналист ижодининг ўзига хос жиҳатидир. 

Унинг “Шукрона” номли қиссалар ва ҳикоялар тўплами “Виждон азоби” ва “Сени Ватан ташлаб қўймайди” номли икки қисмдан иборат. Мазкур китобдан ўрин олган ҳикоялар яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги абадий курашни жуда таъсирли воқеалар мисолида акс эттиргани билан диққатга сазовор. Айниқса, ундаги “Тирилиш”, “Қалдирғоч – озодлик қуши”, “Виждон пулга сотилмайди” сарлавҳали ва бошқа ҳикоялари катта қизиқиш билан мутолаа этилади.

Қаламкашнинг “Сизга омад ёр бўлсин!” номли мўъжазгина шеърий тўплами ҳам китобхонларга манзур бўлади. Унда Тўлқин аканинг самимий туйғуларга йўғрилган шеърлари ўрин олган. 

Назокат Усмонова, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистдан икки китоб