Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан ўтказган учрашувида аграр тизимда меҳнат қилаётган мутахассисларнинг фидокорона ва машаққатли меҳнатини юксак қадрлаб, эришилаётган ютуқ ва натижаларни алоҳида эътироф этди.

Қайд этилганидек, йил бошидан озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 37 фоизга ўсиб, 3 миллиард долларга етди. Йил якунига қадар бу кўрсаткич илк бор 3,2 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Ўзбекистон мева-сабзавотлари экспорт қилинаётган давлатлар сони 18 тага кўпайиб, 83 тага етди. Мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши ушбу кўрсаткичларни янада ошириш учун мустаҳкам замин яратади.

Фитосанитар хавфсизликни таъминлаш борасидаги ишлар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан тизимли равишда амалга оширилмоқда. Агентликнинг Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўлими бошлиғи Ғайрат Ергашев таъкидлаганидек, халқаро савдода иштирок этувчи томонлар ўртасида ягона тушунча ва атамаларга эга бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда халқаро экспертлар иштирокида фитосанитария соҳасига оид атамалар луғати тўлиқ янгиланди.

Натижада ўсимликлар карантини йўналишидаги қонун ва қонуности ҳужжатларига 30 дан ортиқ Фитосанитария чоралари бўйича халқаро стандартлар (ISPM) ҳамда Европа ва Ўрта ер денгизи ўсимликлар ҳимояси ташкилотининг 140 та минтақавий стандартлари уйғунлаштирилди.

Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқ равишда пестицидлар ва минерал ўғитларни рўйхатга олиш, импорт қилиш ва муомалага чиқариш тартиблари қайта кўриб чиқилди. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида “Ўсимликлар ҳимояси тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартишлар киритилиб, пестицидлар муомаласини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.

Фитосанитар лабораториялар фаолиятини халқаро стандартларга мослаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Агентлик тизимидаги Марказий фитосанитария лабораторияси халқаро аккредитацияга эга бўлиб, замонавий методология асосида текширувлар олиб бормоқда. Жорий йилда 324,8 мингта экспертиза ўтказилиб, 940 та ҳолатда 27 турдаги карантин объектлари аниқланди ва хавфли зарарли организмларнинг мамлакат ҳудудига кириб келишининг олди олинди.

Фитосанитар назорат чегара масканларида ва дала шароитида ҳам кучайтирилди. Карантин инспекторлари томонидан олиб борилаётган мониторинг жараёнлари рақамлаштирилиб, барча маълумотлар e-Fito.uz ахборот тизимида жамланмоқда. Шунингдек, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенциянинг E-PHYTO solution тизимига интеграция қилинган платформа орқали экспорт-импорт жараёнлари тўлиқ назорат қилинаётир.

Бугунги кунга қадар 76 та чегара пости замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, 120 нафар инспектор малакасини оширди. 2025-2026 йилларда яна 6 та чегара пости модернизация қилиниши режалаштирилган.

Карантин остидаги маҳсулотларни хавф даражасига кўра уч тоифага ажратиш тадбиркорлар учун ҳам қулайлик яратиб, ортиқча вақт ва харажатларни камайтиришга хизмат қилмоқда. Шунингдек, фитосанитар ишлов бериш – фумигация хизматларининг босқичма-босқич хусусий секторга ўтказилиши соҳада соғлом рақобатни шакллантириши кутилмоқда.

ЖСТга аъзо бўлиш орқали Ўзбекистон нафақат экспорт ҳажмини ошириш, балки халқаро бозорда рақобатбардош маҳсулотлар билан ўз ўрнини мустаҳкамлаш имконига эга бўлмоқда. Хусусан, мамлакатимиз қуритилган олхўри ва ўрик экспорти бўйича дунёда 3-ўринни, шафтоли ва майизда 7-, гилосда 8-, узумда 13-ўринни эгаллади.

Фитосанитария соҳасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар халқаро талабларга уйғунлашган ҳолда мамлакатимизнинг жаҳон бозоридаги нуфузини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖСТга аъзолик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорига чиқариш имконини кенгайтиради