Инсоният ўтмишда динозаврлар қирилиб кетгани билан боғлиқ маълумотлардан хабардор. Шунга қарамай, қадим воқеалар биз учун афсонадек туюлаверади, борлиқ мавжудот ёппасига қирилиб кетганига ҳеч ишонгимиз келмайди. Бинобарин, буларнинг бари ҳақиқат эканини қадимшунослар илмий ишлари билан исботлаб келишади.

Яна бир ҳақиқат шуки, қадимги давр мавжудотларининг қирилиб кетишида иқлим ўзгариши ҳал қилувчи аҳамият касб этган. Фақат ҳозирги воқеликдан фарқли ўлароқ, ўша вақтдаги фожеага табиий офат туфайли вужудга келган иқлим ўзгариши сабаб бўлган. Ҳозир эса инсон аралашуви оқибатида юзага келган атроф-муҳит инқирози жониворлар умрига қирон келтирмоқда. Масалан, олимлар сайёрамиз атмосферасида ис гази кўпайиши ҳаётий давомийликни мураккаб аҳволга солиб қўйишини таъкидламоқда. Ис гази нафақат ўсимлик, ҳайвонот дунёсига, балки океан сувига ҳам, айниқса, денгиз жониворларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Сув остида ҳаёт кечиришга маҳкум жониворларнинг қирилиши жараёни, ҳатто, динозаврлар даври билан солиштирадиган даражада кечмоқда, дейди Нью-Жерси олимлари тадқиқот хулосасида.

Белая Медведица с медвежонком - 62 фотоЯқинда “Daily Mail” эълон қилган мақолада ёзилишича, олимлар келажакда барча океанларда ҳаёт кечираётган жониворларнинг турли иқлим ривожланишида қирилиб кетиши хавфини ўрганган. Натижада атмосферада ис гази кўпайишига қараб, тропик сувликда биологик хилма-хиллик йўқолиши ортиб бориши аниқланди. Шу билан бирга, айни шароитда, айниқса, қутбдаги жониворлар ҳаёти қил устида эканига ишора қилинмоқда.

Сув ҳарорати ва кислород миқдори инсон аралашуви туфайли иқлим исишига қараб ўзгаришга дучор бўладиган икки муҳим омил ҳисобланади. Мутахассислар таъкидлашича, ис гази чиқишини камайтириш денгиз  жониворлари  йўқолиб кетиш хавфини 70 фоиз қисқартириши мумкин экан.

Аввалроқ “Climate Central” нотижорат ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳи глобал иқлим исиши ва музлик эриши туфайли дунё океани сатҳи кўтарилиши шаҳарларга қандай таъсир кўрсатишини ўрганишга ҳаракат қилганди. Ўшанда, агар, инсоният иқлим билан боғлиқ муаамоларни ҳал қилмаса, яқин юз йилликда шаҳарлар билан содир бўлиши мумкин бўлган воқеаларни тахмин қилди.

Келажакда йўқолиб кетиши мумкин бўлган денгиз жониворларидан бири 1958 йилда илк бор тилга олинган  ноёб Вакита денгиз чўчқаси экан.

"Вакита" сўзи испанча “кичкина сигир” дегани. У денгиз чўчқалари орасида энг кичиги.

Яна бир жонивор - шимолий оқ каркидон эркаги нобуд бўлгандан кейин йўқолиб кетган жониворлар рўйхатига киритилди. Демак, ушбу тур сақлаб қолиниши фақат сунъий қочириш технологиясига боғлиқ.

Ер юзида энг сўнггиси ҳисобланган 45 ёшли урғочи каркидон узоқ вақт касал ётди ва олимлар жониворни ухлатиб қўйишди. Ҳозир ер юзида гавдаси, қарийб, филга тенглашадиган мазкур сут эмизувчи туридан фақат икки нафар урғочиси қолган.

ЮНЕСКО рўйхатидаги Ёввойи табиат объектларининг ярми хавф остида

Вазият жуда мураккаб, дейди Жаҳон ёввойи табиат жамғармаси мутахассиси Колин Батфилд. Унинг айтишича, ер юзидан ғойиб бўлиши эҳтимоли юқори бўлган жониворлар кўп.

Масалан, суматра каркидони, қора каркидон, Узоқ шарқ қоплони, Африка ўрмон фили, Борнео орангутанги каби жониворлар тур сифатида юз бошга ҳам етмайди.

Қизил китобга киритилган Борнео орангутанги яқин орада йўқолиб кетиши эҳтимоли кучли зот ҳисобланади.

Bornean Orangutan | Species | WWFУзоқ Шарқ қоплони ҳам йўқолиб бораётган ноёб ҳайвон, бу турдаги йиртқич фақат Россия шарқида яшайди.

Табиатни муҳофаза қилиш мутахассислари таъкидлашича, айрим жониворлар шу тур мавжудлиги аниқлангунга қадар йўқолиб кетиши мумкин.

Дальневосточный леопард | Красная книга вики | FandomМасалан, кўк ара тўтиси ёввойи табитда йўқолиб кетган, деб ҳисобланарди. 2016 йил Бразилияда тутиқушлар оиласининг ушбу энг ноёб вакили учради.

Попугай ара синий (47 фото)Халқаро табиатни қўриқлаш иттифоқи ҳар йили нашр этадиган Қизил китобда ўсимликлар, сут эмизувчилар, қушлар, амфибия ва денгиз жониворларининг йўқолиб бораётган ноёб турлари қайд этилади. Бу олам вакиллари энг кам хавотирга соладиганидан бошлаб, йўқолиш хавфи остидаги, йўқолиб бораётган, йўқолиб кетиш арафасида турган турлар ва йўқолиб бўлган турлар тоифасига ажратилади.

Қизил китобга кўра, ҳозир 5583 тур йўқолиб кетиш хавфи остида турибди. Шулардан камида 26 хили 2016 йил кам хавф остида бўлиб, 2017 йил йўқолиб кетиш хавфи остидаги тоифага ўтказилди.

Шундай бўлса-да, олимлар аҳвол яхши томонга ўзгаришидан умид узгани йўқ. 

- Ёппасига қирилиб кетиш хавфи, айнан, инсоният қанча миқдорда ис гази ажратишига боғлиқ, - дейди Принстон университети Ер сайёраси ҳақидаги фан факультети олими Жастин Пенн. – Ҳозирча эса бизда ис гази чиқариш траекториясини ўзгартириш ва глобал иқлим исишини тўхтатиш учун вақт етарли.

Шундай экан, атмосфера ифлосланиши, чучук сув камайиши, ҳосилдор ер қисқариши, ўрмон қуриши ва натижада мавжудотлар қирилиб кетишига, энг аввало, онгли мавжудот - одам масъул эканини унитмайлик!

Саидмурод РАҲИМОВ, ЎзА шарҳловчиси 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жониворлар қирилиб кетиши хавфи кучаймоқда