Ўзбекистон Республикаси Президентининг Америка Қўшма Штатларига ташрифи стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди ҳамда мамлакатнинг минтақавий ва глобал сиёсатдаги ўрни тобора ортиб бораётганини кўрсатди. Атлантик Кенгашнинг Евросиё маркази катта директори, “Atlantic Council”нинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Жон Хербст фикрича, бу воқеа Тошкент ва Вашингтон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб беради.

Дипломат Ўзбекистон Президентининг Америка пойтахтига иккинчи бор ташриф буюриши рамзий аҳамиятга эга. Бу Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги ишончли ва масъулиятли ҳамкор сифатидаги ўрни тан олинганини акс эттиради. Ўзбекистон ислоҳотларни амалга оширишда жадал ривожланиш суръати ва барқарорлик намоён этмоқда.

– Ушбу ташриф Қўшма Штатлар Марказий Осиёга стратегик аҳамият бераётгани, Ўзбекистонни эса минтақа барқарорлиги ва ўзаро алоқадорлигини таъминлашда асосий бўғин сифатида кўраётганидан далолат, – деди Хербст. – Президентлар даражасида C5+1 саммити ўтказилиши АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашда муҳим қадамдир. АҚШнинг ҳозирги маъмурият минтақа аҳамиятини аниқ англаб, узоқ муддатли ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда. Биз, Марказий Осиё бўйича мутахассислар, буни анча олдин тушуниб етган эдик. Бугун эса Америка сиёсати айнан шу тушунчага асосланаётганини кўряпмиз – муносабатлар ҳамкорлик, ҳурмат ва ўзаро манфаатлар негизида қурилмоқда.

Ўзбекистон – АҚШ муносабатлари ривожланиши ҳақида фикр билдираркан, Жон Хербст сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан ўзгарганини қайд этди. Аввал анча чекланган алоқалар бугун кенг қамровли ва стратегик тус олган.

– Ўзбекистон кенг кўламли иқтисодий ва институционал ислоҳотларни амалга оширмоқда, инвестиция ва халқаро ҳамкорлик учун очиқ, – деди эксперт. – Айнан шу сабабли яқинда АҚШ Давлат котиби ўринбосари Ландау Тошкент ва Остонага ташриф буюрди, энди эса минтақа раҳбарлари Вашингтонда АҚШ Президенти билан учрашмоқда. Бу ишонч ва янги ўсиш суръати белгисидир.

Мутахассис Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Дональд Трамп ўртасидаги муносабатлар аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, конструктив ва прагматик хусусиятга эгалигини айтди:

– Президент Трамп Марказий Осиёнинг аҳамиятини жуда яхши тушунади ва шу боис минтақанинг етакчи давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқда. Президентлар Мирзиёев ва Трампнинг Нью-Йоркдаги ва ҳозир Вашингтондаги учрашувлари АҚШ Ўзбекистонни шунчаки ҳамкор эмас, балки узоқ муддатли лойиҳаларни ривожлантириши мумкин бўлган мамлакат сифатида кўраётганини тасдиқлайди.

Собиқ элчи ҳозирги етакчи раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаган ҳолда, мамлакат қиёфаси аллақачон сезиларли даражада ўзгартиргани, республиканинг халқаро нуфузи ошганини эътироф этди:

– Ўзбекистон сезиларли иқтисодий ютуқларга эришди. Иқтисодиётни, инвесторлар ишончини мустаҳкамлади. Бошқарув, адлия, тадбиркорлик ва ижтимоий сиёсат соҳаларидаги ислоҳотлар мамлакатга ривожланиш суръати ва ишонч бағишламоқда.

Жон Хербст фикрича, Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёни жипслаштиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга шахс сифатида тан олинмоқда.

– Президент Мирзиёев – чуқур фикрлайдиган, прагматик раҳбар, – деди у. – Унинг очиқлик, мулоқот ва яхши қўшничилик сиёсати минтақа мамлакатларини ҳақиқатан яқинлаштирди. Бундай раҳбарлик услуби барча учун манфаатли: ҳам Марказий Осиё, ҳам Қўшма Штатлар, ҳам халқаро ҳамжамият учун.

Эксперт келажакда Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлиги кенгайиб бориши, жумладан иқтисодиёт, фан, энергетика, хавфсизлик ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик ривожланишини таъкидлади:

– Мамлакатларимиз ўртасида катта имкониятлар мавжуд. АҚШ Ўзбекистонни минтақавий жипслашиш етакчиси ва барқарор тараққиётни илгари суришдаги муҳим ҳамкор сифатида кўрмоқда. Мамлакат раҳбарининг Вашингтонга бу галги ташрифи ушбу стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида навбатдаги дадил қадамдир.

Абдуазиз Хидиров тайёрлади. ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жон Хербст: Вашингтон Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги асосий ҳамкор сифатида кўрмоқда