Жиззах шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчиси Гулмира Сағдуллаева Америка Қўшма Штатларининг 5 та нуфузли университетидан грант ютиб олди.

Ушбу муваффақиятга Гулмира юқори билими, ўз устида тинимсиз ишлаши ва изланишлари натижасида эришди. У АҚШнинг “Thе Univеrsity of Arizona” университетидан 50 минг долларлик, “Thе Univеrsity of Saint Louis”дан 26 минг 400, “Arizona Statе Univеrsity”дан 44 минг, “Univеrsity of Kеntucky”дан 40 минг ва “Colorado Statе Univеrsity”дан 40 минг АҚШ долларилик грантларга эга бўлди.

Булардан ташқари, яна 6 та хорижий халқаро университет ҳам Гулмирани талабаликка қабул қилишга тайёр эканини таъкидлаб ўтиш лозим.

Буларнинг барчаси тинимсиз изланишлар, машаққатли меҳнат, ўз олдига қўйилган олий мақсад сари дадил интилишлар ва, албатта, устозларнинг ўгит ва маслаҳатларига амал қилишнинг ёрқин самарасидир.

А.Қаюмов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахлик ўқувчи АҚШнинг 5 та нуфузли университетидан грант ютиб олди