Жиззах вилояти марказида профессионал спортчилар, ўқувчи ва талаба-ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар ҳамда имконияти чекланган фуқаролар иштирокида оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди.

Мазкур тадбир доирасида яшил иқтисодиёт ва экологик барқарорлик ғояларига ҳам алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлаб ўтиш лозим.

Ушбу мусобақада 2500 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди. Профессионал спортчилар, экология мутахассислари, талабалар, жамоат фаоллари ҳамда соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватловчи фуқаролар ҳам иштирок этди.  

Мусобақа нафақат югуриш, балки аҳолининг экологик саводхонлигини оширишга ҳам хизмат қилди. Тадбир давомида иштирокчилар ва томошабинлар учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича турли маърузалар, экологик тренинглар ҳам ташкил этилди.  

Тадбир ташкилотчилари мусобақанинг ижтимоий ва экологик аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, бу каби тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилишини маълум қилди.  

«Eco-Save Aral-2025 va Inson uchun» мавзусидаги мусобақа экологик муаммоларга эътиборни кучайтириш ва жамоатчиликни бефарқ бўлмасликка чақиришда муҳим аҳамият касб этди. Ҳар бир киши атроф-муҳитни асрашда ўз ҳиссасини қўшиши мумкин ва бу каби ташаббуслар инсонлар онгини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Оммавий югуриш мусобақасининг фаол  иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.  

А.Қаюмов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда югуриш мусобақаси