ФОТОРЕПОРТАЖ

Аввал хабар қилинганидек, Жиззах вилояти Зомин туманида халқаро бизнес форуми бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ҳамда Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган форумда 30 дан зиёд давлатлардан 300 нафар хорижий, 100 нафар маҳаллий инвестор, мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхоналар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Икки кун давом этган  тадбир доирасида вилоятдаги йирик лойиҳалар тақдимотлари, B2B ва B2G форматда учрашувлар ўтказилди.

Даставвал Жиззах вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев мазкур ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти, хусусан, қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги имкониятлар, хорижий сармоядорлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди. Таъкидланганидек, охирги йилларда вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти 2 баробарга ўсиб, 3,3 миллиард долларга етган. Жорий йилда эса 1,5 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниши режалаштирилган.

- Бу йилги халқаро бизнес форуми ўтган йилларга қараганда  географияси ва инвесторлар сони кўплиги билан фарқ қилади, - дейди Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов. - Бугун вилоятимиздаги мавжуд салоҳияти жозибадор инвестиция учун жавоб беради, деб бемалол айта оламан. Ушбу имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда жорий йилда Жиззах шаҳрининг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни жалб этиш кўрсаткичини икки ҳиссага, яъни 215 миллион долларга етказишни мақсад қилганмиз.  

Форумнинг иккинчи кунида “Zipline Zomin” экстремал туризм объектининг очилиши, “Zomin Brewery” масъулияти чекланган жамияти ҳамда Зомин технопарки фаолияти билан танишувлар ташкил этилди. Бу эса вилоятда туризм ва саноат йўналишида амалга оширилаётган ишларнинг амалдаги ифодаси бўлди.

Айни пайтда вилоятда 201 та хорижий капитал иштирокидаги корхона фаолият юритмоқда. Жорий йилда 1,4 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиши кўзда тутилган. Мисрнинг “Nile Sugar” компанияси билан қиймати 400 миллион доллар бўлган шакар ишлаб чиқариш лойиҳаси шулар жумласидан.

[gallery-23012]

- Форум орқали Жиззахнинг бой ресурслари, инсон капитали, қулай логистика ва инвесторлар учун яратилаётган муҳитни кўриб, янги лойиҳаларни амалга оширишга қарор қилдим, - деди хитойлик инвестор Жу Чу. - Форум менга илҳом берди, кейинги сафар тадбиркор ҳамкорларимизга ушбу тадбирда қатнашиш таклифини бераман. Бундай самарали ҳамкорликни биз доим қўллаб-қувватлаймиз.  

Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда инвесторларга имкониятлар эшиги очиқ