Жиззах вилоятида чигит экиш мавсуми қизғин паллага кирган. Бу йилги қишлоқ хўжалиги мавсумида вилоят бўйича 2104 та пахтачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалиги 67 минг 600 гектар майдонга чигит экишни режалаштирган.

Апрелнинг илк ҳафтаси ҳам ортда қолиб, жиззахлик миришкор деҳқонлар ва фермерлар об-ҳавонинг ҳар бир қуёшли кунидан унумли фойдаланиб, дала ишларини жадал суръатларда олиб боришмоқда. Улар мўл ва сифатли ҳосил етиштириш мақсадида ҳар бир кунни ғоят самарали ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

Экин экиладиган, суғориладиган ҳар бир гектардан унумли фойдаланиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўғри амалга ошириш, мавжуд ресурслар, хусусан, минерал ва маҳаллий ўғитлардан тўғри фойдаланиш, суғориш сувини тежаб, оқилона ишлатиш ҳар бир деҳқон, пахтакор ва фермернинг асосий бурчи ҳисобланади. Бу жараёнлар нафақат мамлакатимиз иқтисодиёти, балки аҳолининг фаровон турмуши учун ҳам муҳим омилдир.

Жиззах вилоятида  шу кунгача 28 минг 381 гектар ерда чигит экиш ишлари тўлиқ якунланди.

Арнасой туманида 332 та пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги 7200 гектар майдонда чигит экишни режалаштирган бўлиб, бугунгача улар 3029 гектар ерда чигит экиш ишларини тўлиқ амалга оширишга эришди. Шунингдек, Пахтакор туманидаги 241 та фермер хўжалиги 11 минг 500 гектар ерга чигит экишни режалаштирган бўлиб, айни вақтда 4615 гектар майдонга чигит қадалди.

[gallery-22685]

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда чигит экиш қизғин