Янгиобод туманидаги “Сармич” маҳалла фуқаролар йиғинида чегара ҳудудларида фаолият юритаётган чорвадорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Суҳбатлар давомида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг  мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумотлар тақдим қилинди.

Тадбирда чегара ҳудудларида яшовчи аҳоли учун белгиланган тартиб-қоидалар, чорвачилик фаолиятини хавфсиз ташкил этиш ҳамда давлат чегарасининг дахлсизлигини таъминлаш борасида амалий тавсиялар берилди.  

Фуқаролар ўз таклиф ва саволларини беришиб, уларга жойида жавоб олдилар.  

Учрашув якунида аҳолига қонун талабларига риоя қилиш, ҳушёрлик ва огоҳликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

***

Ғаллаорол туманида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар изчил давом этмоқда. Жадал ривожланиш дастури доирасида туманнинг бир қатор маҳаллаларида янги сув тармоқлари тортилмоқда, эски қувурлар янгиланмоқда.

Лойиҳа натижасида ҳар бир хонадон барқарор ва хавфсиз ичимлик суви билан таъминланиши кўзда тутилган. Қурилиш ва монтаж ишлари белгиланган жадвал асосида босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Бу эса аҳолининг турмуш сифатини яхшилашга хизмат қилаётир.

***

Зомин тумани адлия бўлимида фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида янги ташаббус – “Ҳуқуқий викториналар” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Маълумки, фуқаролар энг кўп мурожаат қилувчи давлат идоралари орасида Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари етакчи ўринни эгаллайди. Шуни инобатга олган ҳолда, адлия бўлими ҳар куни юзлаб фуқаролар билан мулоқот жараёнида уларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга эътибор қаратмоқда.

Навбатдаги викторинада фаол қатнашган Муҳаббат Қарабоева ғолиб деб топилиб, “Зиё улаш” акцияси доирасида эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Ташаббуснинг асосий мақсади – фуқароларда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга интилишни кучайтиришдир.

***

Фориш тумани ҳокими Соҳиб Исламов “Ўзбекистон” маҳалласидаги “Helen Textile” корхонаси фаолияти билан танишди.

2020 йилдан буён ишлаб келаётган мазкур корхонада ҳозирги кунда 80 дан ортиқ хотин-қизлар меҳнат қилмоқда. Туман раҳбари ишчи-хизматчилар билан суҳбатда корхона ишлаб чиқариш жараёнларини янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва экспортбоп маҳсулотлар тайёрлашни жадаллаштириш юзасидан тавсиялар берди.  

Шунингдек,  ҳоким томонидан маҳсулотларини хориж бозорларига чиқариш имкониятларини кенгайтириш борасида аниқ вазифа ва тавсиялар белгилаб берилди.

***

Зарбдор тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ис гази билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар изчил давом этмоқда.

Тарғибот ишлари доирасида аҳолига зилзила, ёнғин, сув тошқини каби ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш қоидалари тушунтирилмоқда.  

Шунингдек, хонадонларда иситиш тизимларининг ҳолати, электр ва газ жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш тартиблари ўрганилиб, фуқароларга амалий кўрсатмалар берилмоқда.

Бу чоралар аҳолининг хавфсизлиги ва ҳушёрлигини таъминлашга қаратилган.

А. Қаюмов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари — қисқа сатрларда