Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоевнинг ёшлар билан ўтказган очиқ мулоқотида ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик соҳаларига йўналтириш борасида амалга оширилаётган вазифалар ҳақида сўз борди.

Шунингдек, ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва истаклари тингланди, хоҳиш-истак ва қизиқишлари инобатга олиниб, уларни турли тадбиркорлик соҳаларига йўналтириш ҳамда бандлигини таъминлаш чоралари келишиб олинди.

Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган бир нечта ёшларга фаолият йўналишларига қараб асбоб-ускуналар олиб бериладиган бўлди. Яна бир қанча ёшларга экин экишда фойдаланишлари учун бир гектардан ер майдонлари ажратилиши белгиланди.

***

Рамазон ҳайити арафасида Зафаробод туманига бириктирилган Маданият вазирлиги, Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси туман ҳокимлиги билан биргаликда кам таъминланган, камбағал оилаларга ва реестир рўйхатида турувчи, боқувчисини йўқотган фуқароларга ҳомийлик асосида совғалар берилди.

Зафаробод туманида жами 26 та ночор, ногирон ва камбағал оила ўрганилиб, шундан 19 та фуқарога электропеч, 6 та фуқарога тикув машинаси ва 1 та фуқарога мотокултуватор, шунингдек, 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва совға-саломлар топширилди.

 ***

Мирзачўл тумани ҳудудида “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тадбирнинг асосий мақсади аҳоли ва объектларнинг фавқулодда вазиятларга тайёрлигини ошириш, хавф-хатарлар ва табиий офатларга тайёр туриш ҳамда хавфсизлик чораларини кучайтиришдир.

“Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” тадбири давомида амалга оширилган барча чора-тадбирлар туман ҳудудидаги фавқулодда вазиятларга тайёрликни янада кучайтириш, хавфсизликни таъминлаш ва умуман, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган. Тадбирлар натижасида, туман аҳолиси ва инфратузилмасининг фавқулодда вазиятларга қарши чидамлилиги янада мустаҳкамланади.

 ***

Жиззах шаҳрида жорий йилда тўғридан-тўғри ҳорижий инвестиция ўзлаштирилиши ҳамда энергия ресурсларини иқтисод қилиш, энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини янада кенг жорий этиш мақсадида “Jinting automobile harness Suzhou limeted” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонанинг “Автотранспорт воситалари учун электр ва электрон бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш” лойиҳалари ўрганилди.

Ўрганишда масъуллар ва тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни ўзлаштириш, тежамкор ускуналар ўрнатиш ҳамда энергия ресурсларини иқтисод қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

 ***

Зомин туманида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларнинг ижодий салоҳиятини юзага чиқариш мақсадида “Ёш мусаввирлар” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Ушбу танловда иштирокчилар ўзининг визуал санъатдаги маҳоратларини намойиш этиш имконига эга бўлдилар.

Танлов 12-17 ҳамда 18-30 ёш тоифалари бўйича ўтказилиб, иштирокчилар ўзларининг расм чизиш ва тасвирий санъатдаги кўникмаларини синаб кўрдилар. Ҳар бир тоифадаги қатнашчилар ўзларининг энг яхши асарларини жамоатчиликка тақдим этиб, ижодий ёндашувларини намоён этди.

Танловда ғолибликни қўлга киритган ёшлар диплом, эсдалик совғалари ва танловнинг вилоят босқичига йўлланма билан тақдирланди.  

[gallery-22566]                                                                      

***

Жиззах вилоятининг Арнасой туманида ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш юзасидан юзма-юз мулоқот ўтказилди.

Учрашувда туман ҳокими Одил Мусанов, туман ҳокимининг ўринбосари Шавкат Кенжабоев, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, тегишли ташкилот масъуллари ҳамда туман ҳудудида истиқомат қилувчи 30 нафардан ортиқ фаол ёшлар иштирок этди.

Мулоқот чоғида туман ҳокими бугунги кунда ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида гапириб, уларни янада ғайрат-шижоат билан олға интилишга, Ватан корига ярайдиган муносиб фарзандлар бўлишга даъват қилди.

Учрашув давомида туман ёшларидан келиб тушган мурожаатлар асосан олий таълим соҳаси билан боғлиқ бўлди. Жумладан, контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилиши бўйича, қизларга контракт тўловини тўлаши учун 7 йил муддатга фоизсиз кредит ажратилиши масалаларига доир мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар ва бу борадаги тартиб-таомиллар ҳақида батафсил ахборотлар берилди, шунингдек, уларга қонун доирасида ёрдам берилиши таъкидланди.

                                                                                        А.Қаюмов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда