Жиззах шаҳрига Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган 30 дона “Zhongtong” деб номланган йўловчи ташиш автобуси келтирилди.

Ушбу замонавий автобуслар шаҳарда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Jizzax orient trans” хусусий корхонаси томонидан олиб келинди.

Автобуслар Жиззах шаҳридаги учта янги – “Зилол”– “Нурафшон”,  “Сўғдиёна” – “Учариқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда “Жиззах АШБ” – “Товар ХАБ” йўналишлари бўйича “Brutto” шартномаси асосида қатнаши белгиланган.

Жорий йил якунига қадар яна 60 дона “Zhongtong” русумидаги автобус олиб келиши режалаштирилган.

***

Янгиобод туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча маҳаллаларда, аҳоли хонадонларида, йўл четлари ва бўш ер майдонларида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, яшил майдонлар кенгайтирилмоқда.

Айни вақтда Ёшлар ишлари, мактабгача ва мактаб таълими туман бўлимлари ҳамда “Хўжамушкент давлат ўрмон хўжалиги” ҳамкорлигида “Хўжамушкент” ҚФЙ ҳудудида ёшлар боғи ташкил этилмоқда.

Бугун бўлиб ўтган кўчат экиш аксиясида 20 сотих ер майдони тайёрланиб, ҳудуд иқлимига мос ва чидамли бўлган 500 туп бодом ва олма кўчати экилди.

Ёшлар боғининг ташкил этилиши нафақат экологик муҳитни яхшилаш, балки ёш авлодга табиатни асраб-авайлаш кўникмаларини сингдириш йўлида ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Кўчат экиш жараёнида ҳудуднинг табиий хусусиятлари ҳисобга олиниб, кўчатларнинг барқарор ўсишини таъминлаш мақсадида агротехник тадбирлар амалга оширилди. Шу билан бирга, доимий парвариш тизими йўлга қўйилиб, келгусида боғни янада кенгайтириш кўзда тутилган.

***

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ва Жамоат фонди вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи Мирзачўл ва Дўстлик туманларида бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар ташкил этган ҳолда уларнинг эҳтиёжларини, ижтимоий соҳа ва маҳаллалар тизимларидаги муаммоларини “хонадонбай” тарзида ўрганмоқда.

Ўрганишлар натижаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиши ҳамда ҳудудларга мўлжалланган муаммоларнинг манзилли ва самарали ечимига қаратилган танловлар эълон қилиниши кўзда тутилган.  

Бундан кўзланган асосий мақсад фуқаролар дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш, уларга қулай турмуш шароити яратиш, ижтимоий объектларда юзага келган камчиликларни ҳал қилишдир.  

***

Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорлиларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида “Мирзо Улуғбек ворислари” республика кўрик-танловининг Шароф Рашидов туман босқичи бўлиб ўтди.

Тумандаги Ёшлар марказида ўзларининг илмий-инновацион ишланма ва лойиҳалари мавжуд бўлган 40 нафар 16 ёшдан 25 ёшга бўлган йигит-қиз ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Гулруҳ Ўктамова, Элнура Эргашева, Рухшона Қосимова, Фотима Қодирқулова ҳамда Эъзоза Шукуруллаевалар ўз ёш тоифалари бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, ушбу танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлди.

***

Жорий йилнинг май ойида маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислигига сайловлар ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан Дўстлик туманида Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Жиззах вилоят бошқармаси ташаббуси билан Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курслари Давлат таълим муассасаси ўқув маркази билан ҳамкорликда ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда Дўстлик, Мирзачўл, Арнасой, Пахтакор ҳамда Зафаробод туманларининг ҚФЙ ва МФЙлари раислари сайловига кўмаклашувчи комиссияси аъзолари иштирок этди. Иштирокчиларга ушбу сайловлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

***

Ўсмат шаҳарчасида Бахмал туман прокурори Ш.Абраев, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Э.Нарзуллаев ҳамда ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида саф йиғини ўтказилди.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида хизматга жалб қилинган туман ИИБ, туман қўриқлаш бўлими ва ФВБ ходимлари ҳамда “маҳалла еттилиги” вакилларига йўриқномалар берилди.  

Асосий эътибор жиноят қилишга мойиллиги бор, тунги вақтда бемақсад юрган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиб, тунда қаровсиз қолдирилган буюмлар ва чорва моллари, велосепед, автомашиналар ўғирланишини олдини олиш бўйича фуқаролар  билан профилактик ишларни ташкил қилишга қаратилди.

[gallery-22261]

А.Қаюмов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда