Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан Зарбдор касб-ҳунар мактабида ўтказилган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрирда қабул қилиниши мамлакатимиз тараққиёти, жамиятимизнинг ривожи ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Ўтказилган давра суҳбатида сўнгги йилларда ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Конституциянинг ўрни ва аҳамияти, суд ҳокимиятининг роли ҳамда давлат ҳокимияти тизимида парламент ва суд ҳокимиятининг ўзаро муносабатлари ҳақида сўз юритилди.

[gallery-21268]

Савол-жавобларга бой ўтган давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга судьялардан батафсил жавоблар олди.

***

Жиззах вилояти ИИБ ҳамда Пахтакор тумани ИИБ масъуллари томонидан ҳудуддаги савдо дўконлари ва умумий овқатланиш шохобчаларида осойишталикни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда жиноятчиликни жиловлашга қаратилган тунги профилактик  тадбир ўтказилди.  

Тадбир давомида ушбу объектларнинг қўриқланишини ташкил этиш, уларга видеокузатув камералари ўрнатиш ва ишлашини назорат қилиш кераклиги атрофлича тушунтирилди.

***

Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Зарбдор туманига ташрифи чоғида туманнинг “Лалмикор” МФЙ ҳудудида 70 сотихда ташкил этилган мева плантацияси билан танишиб, ўсимлик кўчатларига ўз вақтида агротехник ишловлар бериш, кўчатларни ўз вақтида парваришлаш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берган эди.

Зарбдор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Қ.Нурматов ҳамда туман прокурори Р.Машарипов бошчилигида тадбиркор ва агрономлар билан биргаликда  кўчатларнинг яхши ривожланиши учун керакли менералларга бой озуқавий ўғитлар, агротехник ишлар олиб борилиши назорат қилинди. Кўрсатилган камчиликлар босқичма- босқич бартараф этилаётганлиги  ҳам қайд этилди.

***

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Зафаробод тумани “Чўлигулистон” ҚФЙда “Обод маҳалла”, “Обод кўча” ва “Обод хонадон” дастури дорирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.  

Қишлоқ аҳоли пунктининг 4 та кўчасидаги ичимлик суви тармоғи янгиланиб, 2 та кўчадаги 2 қаватли 4 та бино канализация тармоғига уланади. Ички кўчаларнинг 4 километрига асфальт ётқизилади, маиший ва компьютер хизматларини кўрсатиш шохобчалари бунёд этилади. Электр тармоғида таъмирлаш ишлари билан бирга, пиёдалар йўлаклари ҳам қурилади.  

Вилоят ИИБ бошлиғи бу борадаги ишларни кўздан кечириб, ўзининг зарур кўрсатма ва тавсияларини берди.

***

Юртимизда Ватан ҳимояси каби улуғвор ишга ўзини бағишлаган ҳарбий хизматчилар катта ҳурмат ва эъзоз билан қадрланиб, ҳар йили 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни катта шодиёна билан нишонланади.

Қуролли Кучлар ташкил топганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жиззах вилоятида байрам тадбирлари катта тантана билан ўтказилиб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.  

Жиззах вилояти ҳокимлигида ташкил этилган байрам тадбири давомида бир қатор ҳарбий хизматчиларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

А.Қаюмов,

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда