Зарбдор тумани ҳокими Зафар Рўзиев “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли билан юзма-юз учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди, маҳаллада бунёд этилаётган бино ва иншоотлар қурилиши билан яқиндан танишди.
Маҳаллада жойлашган кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчилар учун болалар майдончаси ва ташқи ҳожатхона қурилиши борасидаги олиб борилаётган ишларни атрофлича таҳлил қилди.
Шунингдек, “Равот” ва “Оқар” МФЙларда истиқомат қилучи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган хонодонларга туман ҳокимлиги ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиши билан ҳам қизиқди.

***
Бахмалда ташкил этилган туман ҳокими Муса Анарбаевнинг фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабулида секторлар ва мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди.
Ўтказилган ушбу сайёр қабуллар давомида аҳоли томонидан кўтарилган мурожаатларнинг ижроси атрофлича таҳлил этилиб, ушбу мурожаатларнинг ижроси юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.
Жумладан, аҳоли мурожаати асосида тумандаги “Мўғол” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўприкда амалга оширилган жорий таъмирлаш ишларининг ижроси ўрганилди.

***
Президентимизнинг жорий йил 17 июндаги “Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан Шароф Рашидов тумани 39-сонли умумтаълим мактабида спортнинг “Камондан отиш” тури бўйича спорт тўгараги ташкил қилиниб, камондан отиш ва мерганликнинг дастлабки машғулотлар ўтказилди.
Машғулотда Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ва малакали спортчилар иштирок этиб, иштирокчиларга илк кўникмалар ўргатилди.

***
Зафаробод тумани “Нурафшон” МФЙ ҳудудида “Обод қишлоқ” дастури доирасида ички йўлларни таъмирлашда ёғин-сочин кунлар бошланмай мутахассис ва ишчилар куну тун меҳнат қилмоқда.
Жумладан, дастур доирасида ҳудуднинг “Яшнар диёр” кўчасида 900 метр йўлга асфальт ётқизилиб, созланди.
Шунингдек, ҳудуднинг “Накуртсой” кўчасида жами узунлиги 500 метр бўлган йўлга қум-шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди.

***
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари ҳамда Жиззах шаҳар МФЙ раисларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари учун Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика марказининг вилоят худидий бўлинмасида Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан семинар ташкил этилди.
Унда, турли кўринишлар орқали фуқароларнинг қонунда бузилган ҳуқуқлари тўғрисидаги тақдимотлар намойиш этилди.
***
Зомин тумани Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникумида ўқув муассасаси ташкил топганига 20 йил тўлиши муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими ўринбосари С.Парманов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ўразалиева ва бошқалар сўзга чиқиб, техникум жамоасини байрам билан табриклаб, уларнинг заҳматли меҳнатлари доимо қадрланишини билдириб ўтди.
Фаол ва юқори натижалар кўрсатиб келаётган педагогларга туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
***
Янгиобод туманида йўллар сифатини яхшилаш ҳамда аҳоли ва транспорт воситалари ҳаракатланиши учун қулайликлар яратиш мақсадида барча маҳалла ва қишлоқларда асосий ва ички йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, “Сармич” маҳалла фуқаролар йиғини “Искандар” қишлоғидаги ички хўжалик йўллари туман “Автойўл” корхонаси томонидан шағаллаштирилиб, соз ҳолатга келтирилмоқда.
Бундан ташқари, тумандаги бошқа маҳаллаларда ҳам асосий ва ички йўлларни таъмирлаш ишлари босқичма-босқич изчиллик билан амалга оширилмоқда.
***
Халқ дарди билан яшаш, фуқароларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш орқали камбағалликни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар бугун ўз самарасини бермоқда.