Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев бошчилигидаги делегация Хитойга борди.

Шу ўринда, Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ҳамда Хитой Халқ Республикасининг провинциялари ўртасидаги қўшма тадбирлар самарасида кўп қиррали ҳамкорлик сифат жиҳатдан тобора янги, юқори босқичга кўтарилиб бораётганини таъкидлаш жоиз.

Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлигининг амалий аҳамияти ва салоҳиятини  инобатга олган ҳолда  Жиззах вилояти ва Шаньдун провинцияси ўртасида “Савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик бўйича протокол” имзоланди. Ушбу икки томонлама фойдали ҳужжат ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга оширилиши ва бизнес доира вакиллари ўртасида алоқалар ўрнатилишига пойдевор яратади.

Шунингдек, ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Жиззах вилоятидан хизмат сафарини амалга оширган ҳокимлик вакиллари ва тадбиркорлар томонидан савдо ва иқтисодий, фан ва технологиялар бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” имзоланди. Ушбу йўл харитада Жиззах вилояти ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий соҳада кўп қиррали ҳамкорликни  ривожлантириш йиллик савдо айланмасини мунтазам ошириб бориш, саноат, агросаноат комплекси, ҳудудлараро кооперациясини ривожлантириш соҳаларида тадбирларни амалга ошириш буйича аниқ чоралар белгиланди.

2023-2025 йиллар давомида қиймати 42 та 1 миллиард 500 миллион АҚШ доллари миқдорида савдо ва иқтисодий келишувлар киритилган. Шундан 21 та 1 миллиард 400 миллион АҚШ долларилик инвестициявий ҳамкорлик, 16 та корхона доирасида 91 миллион 700 минг АҚШ долларлик экспорт шартномалари, 4 та корхона доирасида 10 миллион АҚШ долларилик импорт шартномалари имзоланишига эришилганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Хитой давлатига уюштирилган икки кунлик хизмат сафари давомида жиззахлик делегация вакиллари Чин юртидаги 10 дан ортиқ корхонада бўлиб, ҳудудларнинг инвестиция имкониятлари, экспорт салоҳияти тўғрисида ўзаро маълумотлар алмашилиб, истиқболли ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди.

Жиззах вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация аъзолари навбатдаги сафар манзилини Шеньси фан-технологиялари университетига амалга оширди. Ушбу олийгоҳнинг ўқув жараёни, лабораториялари фаолияти билан танишилди. Мазкур учрашувда фан-технология соҳасида яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича келишувларга эришилди.

Жиззахликлар шу куннинг ўзида Хитойнинг йирик чой етиштириш компанияси “Jingwei fu tea”да бўлиб, мазкур корхона билан Бахмал, Янгиобод ва Зомин туманларида чой етиштириш ва қайта ишлаш бўйича битим имзоланди. Ўша ернинг ўзида бўлган расмий келишувга кўра, ушбу компания делегацияси вакиллари жорий йилнинг май-июнь ойларида Жиззах вилоятига келиши режалаштирилди.

Жиззахдан борган делегация вакилларининг кейинги ташриф манзили тўлиқ қайта ишланган чиқиндилардан электр-энергияси олишга ихтисослашган “Xiangyang Conch Venture Energy” корхонасига бўлди. Корхона иш фаолияти билан атрофлича танишилди. Ушбу корхонага амалга оширилган хизмат сафари якунида Жиззах вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш истиқболлари масаласи ҳам муҳокама қилинди. Ушбу йўналишда ҳам қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев бошчилигидаги делегация вакиллари куннинг иккинчи ярмида цемент ишлаб чиқарувчи  “CONCH” корхонасида бўлиб, у ердаги замонавий йўналишдаги қурилиш плита ва газоблоклари, ишлаб чиқариш технологиялари, уларнинг фаолияти билан таништирилди. Жиззах вилоятида Хитой корхоналари билан ҳамкорликда очилган цемент заводлари билан маҳсулот турларини кенгайтириш юзасидан дўстона суҳбат ҳам бўлиб ўтди.

Кейинги 5-6 йил давомида Жиззахнинг асосий драйверларидан бирига айланиб бораётган автомобилсозлик соҳасида янада изчил ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида жиззахликлар Хитойнинг етакчи BYD автомобилсозлик корхонасида бўлиб, у ердаги ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан таништирилди. Делегация аъзоларида корхонада ташкил этилган ишлаб чиқариш жараёни асосан автоматлаштирилганлиги катта таассурот қолдирди.

Шундан сўнг, делегация вакиллари кўргазмада Жиззах вилояти учун ажратилган повильонга боришди. Ушбу кўргазмада Жиззах вилоятида фаолият олиб бораётган 30 дан ортиқ саноат корхоналарининг маҳсулотлари, Сангзор воҳасининг инвестиция ва туризм салоҳиятига оид видеоматериаллари намойиши хитойлик ҳамкорларда катта таассурот қолдирди. Шу жойнинг ўзида Шеньси провинцияси губернатори Чжао Ган билан Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ўртасида тор доирадаги учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда томонлар келгусида янги йўналишларда қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва ҳаётга кенг татбиқ этиш масалаларини атрофлича муҳокама қилди.

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти делегацияси ҳам Хитойда