Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонасида Жиззах политехника институти билан ҳамкорликда бир қатор тадбирлар ташкил этилди.

Жиззах политехника институти делегацияси аъзоларининг Эрон Ислом Республикасига уюштирган хизмат сафари Президентимизнинг 2024 йил 15 мартдаги “2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори доирасида амалга оширилди.

Ушбу хизмат сафаридан кўзланган асосий мақсад – халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот ва таълим соҳаларида тажриба алмашинуви ва саноат ҳамкорлари билан ишлаш имкониятларини муҳокама қилиш ҳамда республикамизнинг бой маданий меросини тарғиб қилишдан иборат.

Сафар доирасидаги асосий тадбирлардан бири – Теҳрон шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси элчихонасида “Ўзбекистон – бебаҳо маданий мерос” мавзусида ташкил этилди.  

Ушбу маънавий-маърифий ва маданий тадбирда Ўзбекистондан борган делегация аъзолари ва тадбиркорлар, Эрон Ислом Республикасининг туризм соҳаси масъуллари, нуфузли олийгоҳлари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари ҳамда Эрондаги оммавий ахборот воситалари, жумладан, Эрон телевидениеси, “Tehran Times”, “Iran Daily”, “Mehr Neshs”, “ITNA Neshs”, “Isfahan Ziba” газеталари журналистлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг бой тарихи, бетакрор маданияти ва маънавий қадриятлари кенг тарғиб қилинди. Дастур давомида маданий обидаларимизга оид видеороликлар, “Буюк ипак йўли”га бағишланган кўргазмалар, қадимий Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига доир материаллар, шунингдек, ҳунармандчилик маҳсулотлари, ўзбек миллий мусиқа ва рақслари намойиш этилди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига ўзбек миллий таоми – ош дамланиб, тули хил пишириқ ва ширинликлар тортиқ қилинди.

Эронга уюштирилган хизмат сафари доирасида Жиззах политехника институти делегацияси дунёнинг энг нуфузли олий таълим муассасалари қаторидан ўрин олган Теҳрон шаҳридаги Шариф технология университети, Эрон фан ва технологиялар ҳамда Хўжа Насируддин Туси технология университетларига бориб, улар билан дўстона ҳамкорлик мулоқотлари амалга оширилди. ЖизПИ ва ушбу олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди. Олийгоҳлар ўртасида келгусидаги қўшма лойиҳалар, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар алмашинуви дастурларини ташкил этиш, инвестициялар жалб қилиш ва олий таълим хизматлари экспортини амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.  

[gallery-23741]

Жиззах политехника институти ва мазкур олийгоҳлар ўртасида расмий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар имзоланди.  

Бундай тадбирлар албатта, Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги ижобий имиджини мустаҳкамлаш ва хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни янада ривожлантириш йўлида муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/W3vmn33qZDk" title="JizPI: xalqaro hamkorlik sari muhim qadam" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Қаюмов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖизПИ: халқаро ҳамкорлик сари муҳим қадам (+видео)