Давлатимиз раҳбарининг куни кеча имзолаган “Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори долзарб аҳамиятга эга.

“Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси раҳбари Олимжон  Мирзаев ушбу ҳужжат ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

– Ахборот технологияларининг ривожланиши, инсон ҳаётининг барча жабҳаларига кириб келиши қулайликлар билан бирга янги таҳдидларни ҳам олиб келмоқда. Миллий сегментимизда киберхавфсизлик таҳдидлари ҳам параллел равишда ўсмоқда. Фирибгарлик йўли билан персонал, яъни шахсга доир маълумотларнинг ўғирланиши зарарли дастурлар – асосий таҳдидлардан бўлиб бормоқда. 

Бундай шароитда ички ишлар ходимларининг ахборот технологияларидан кенг фойдаланишлари билан бир қаторда улар ёрдамида амалга оширилган жиноятларга ҳам қарши курашиш вазифаси турибди.  

Давлатимиз раҳбарининг ички ишлар органларида рақамли трансформация қилишга оид қарорида асосий устувор вазифалар сифатида ички ишлар органларини рақамли трансформация қилиш вазифаси қўйилди. Соҳада киберхавфсизликни таъминлаш, жиноятларга қарши курашиш йўналишида сунъий  интеллект ва ахборот технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиш вазифалари кўзда тутилган.  

Шу вазифаларни амалга ошириш натижасида биз бугунги кун таҳдидларига жавоб бера оладиган ички ишлар органларининг рақамли инфратузилмасини шакллантирамиз.

Н.Абдураимова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноятларга қарши курашишда сунъий интеллект ва ахборот технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланилади