Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Навоий вилояти бошқармасида соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан аҳолини хабардор қилиш мақсадида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда бошқарма бошлиғи Ғофир Алиев ОАВ билан ҳамкорлик алоқалари ҳамда маҳалла еттилиги томонидан амалга оширилаётган ишлар ва долзарб вазифалар ҳақида маълумот берди.

Бугунги кунда Президентимиз томонидан яратиб берилган “маҳалла еттилиги” модели орқали аҳолининг яшаш шароитлари яхшиланиб, турмуш даражасида ижобий томонга ўзгаришга эришилмоқда. Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш орқали уларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларининг 80 фоизи маҳалланинг ўзида ҳал этилмоқда.

– Маҳаллани ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида 42 минг 436 нафар ишсизлар даромадли меҳнатга жалб қилиниб, 28 та маҳалла ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилди, – дейди Ғ.Алиев. – Шунингдек, маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш мақсадида барча туман (шаҳар)ларда жиноятлар сабаблари муҳокама қилиниб, маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойлар ва кўчаларга 1 943 та видеокузатув камералар ўрнатилганлиги сабабли “қизил” тоифадаги маҳаллалар сони 46 тадан 39 тага, яъни 7 тага камайишига эришилди. Амалга оширилган ишлар натижасида 310 та маҳалладан 179 таси жиноятчиликдан холи ҳудудга ўтказилди.

Шунингдек, 47 мингта хотин-қизлар муаммоларидан 44 минг836 таси ҳал этилди. Ажрим ёқасидаги 503 та оилалар яраштирилди, 4 минг 841 та хотин-қизга ёрдамлар кўрсатилди. Натижада 61 та маҳалла оилавий ажримдан холи ҳудудга айлантирилди. 

“Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” тадбирларида маҳаллаларнинг инфратузилмаси яхшиланиб, йўл, ичимлик суви, электр билан боғлиқ муаммолари ҳал этилиб, 100 мингдан ортиқ хонадонда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 

Матбуот анжуманида ОАВ вакилларига “маҳалла платформаси” ҳақида ҳам маълумот берилиб, уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноятчиликдан холи маҳаллалар сони кўпаймоқда