“Нуроний” газетасини ўқиб...

Газета —  нафақат ахборот манбаи, балки халқнинг овози, фикри, муаммоси ва таклифини ёритувчи восита.

Гарчи бугун замонавий технологиялар туфайли кўпчилик онлайн манбаларга ўтган бўлса-да, газета ҳанузгача аниқ, текширилган ва таҳлилланган маълумот берувчи восита сифатида аҳамиятга эга.  

Юртимизда чоп этилаётган газета ва журналларнинг ҳар бирини ўз ўқувчиси, нашрларни тарқатиладиган кунни интиқиб кутадиган мухлислари бор.

Мен “Нуроний” газетасининг доимий обуначисиман ва ҳар сонини қизиқиш билан ўқийман. Газетада ёзилган мақолаларда ҳаёт тажрибаси, ота-боболар насиҳати ва тарбиявий ғоялар бор. Ҳар бир саҳифаси мен учун нафақат ахборот, балки руҳий озуқа ҳамдир.  

Фикрларимни исботи билан айтадиган бўлсам, 2025 йилнинг 9 июль кунги сонидаги газетанинг 3 саҳифасида “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раисининг 1-ўринбосари Шароф Убайдуллаевнинг “Фаол нуронийлар”, қачон фаол бўласиз?... номли мақоласи эътиборимни тортди.

Мазкур мақолада жорий йилнинг 7 июлида Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги телеграм каналида Шароф Рашидов тумани ИИБ бошлиғи, полковник Хожанов Жўрабек Мамировичнинг туман аҳлига куюнчаклик билан қилган мурожаатига Ш.Убайдуллаев томонидан муносабат билдирилган.  

Мақолада ИИБ бошлиғи туманда кейинги йилларда амалга оширилган хайрли ишлар қаторида кўзга яққол ташланиб турган муаммолар ҳақида фикр билдирган.

—Ўтган даврда туманимизда содир этилган жами 320 та жиноятлардан 150 таси ёки 46,8 фоизи “кибер” жиноятлар, шундан ахборот технологияларидан фойдаланиб 100 та ўғрилик, 44 та фирибгарлик, 13 та бошқа ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилгани бунинг яққол исботи.

Сўнгги вақтларда авж олаётган замонавий жиноятлардан, ўтган даврда назоратсизлик ҳамда таълим-тарбия ишлари тўғри ташкил этилмагани оқибатида 21 нафар ёш, 1 нафар вояга етмаган, шундан мактаб ўқувчиси томонидан жиноят содир этилганлиги ташвишли ҳолдир”, —дейилади мурожаатда.

Шунингдек, бу каби далилларни йўл транспорт, коррупция, оилавий, маиший зўравонликлар оқибатида содир этилган жиноятлар мисолида ҳам келтириб ўтканки, бундай муаммоларни яшириш эмас, очиқ-ойдин ёзиш, айтиш орқали уларни бартараф этиш мумкинлигига урғу қаратади.

Ижтимоий тармоқларда чоп этилган мурожаатни ўқиган кузатувчилар, албатта бунга бефарқ бўлишмагани, ўз фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдиришаётгани қувонарли ҳол.  

Муаллиф Шароф Убайдуллаев полковник кўтарган муаммоларни  бартараф этишда, энг аввало, жамоатчилик назоратига, айниқса, нуронийлар ёрдамига таяниш ҳар қандай масалани ечимини тезлаштириш таклифини билдирган.

—Мазкур мурожаатда нуронийлар сўзи ва ўрнига ақалли бир қатра эътибор қилинмагани ички ишлар ходимларининг нуронийлар билан ҳамкорлиги йўлга қўйилмаганидан дарак беради! Жамиятнинг икки кучли армияси—ички ишлар органлари ва нуроний қўлни-қўлга бериб ҳамкорликда ишлаган жойларда осойишталик ва фаровонлик ҳукмронлигини кўрамиз, —дея изоҳ берган ўз муносабатида.

Шунингдек, муаллиф фаол нуронийларга бўлган талабгорлик туфайли кўплаб вилоятларда ижобий силжишлар кўзга ташланаётгани, бироқ айрим вилоятларда бунинг акси бўлаётганини ҳам айтиб ўтган.  

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам бу каби материаллар мудраб ётган қалбларни ўйғотади, ҳаракатга чорлайди.

Аксинча, “Ҳар ким ўз йўлида”, деган қараш масалани янада оғирлаштиради. Халқимиз таъбири билан айтканда, орага девор қўйиш эмас, кўприк қуриш муаммони ҳал қилади. Акс ҳолда, жимлик баланд товушдан хавфлироқ бўлади. Ана ўша  кўприк эса сизу биз Нуронийлар бўлишимиз керак.

Алишер ота Йўлдошев, 76 ёш.

Фарғона вилояти, Бувайда тумани.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жимлик эмас, фаоллик керак