Германияда шахмат бўйича ўтаётган “Grenke Freestyle Chess Open” халқаро турнирининг ортда қолган 3 та тур ўйинларидан сўнг 14 нафар шахматчи 3 очкога эга бўлган ҳолда “А” гуруҳида етакчилик қилмоқда. Улар орасида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров ҳам борлиги эътиборли.

Кеча ўтказилган 2 ва 3-турларда Жавоҳир Синдоров германиялик Йонас Роснер ва польшалик Кацпер Пиорунни мағлуб этди.

Бугун, 19 апрель куни мукофот жамғармаси 225 минг евродан иборат турнирнинг 4-турида Жавоҳир оқ доналарда ҳиндистонлик Пранеш билан куч синашади. Айтиш лозим ҳиндистонлик шахматчи ҳам Синдоров сингари 3 очкога эга бўлиб турибди.

Ўтказилган 3 та тур ўйинлари сарҳисобига кўра, етакчиликка асосий даъвогар ҳисобланган шахматчилардан Магнус Карлсенгина юз фоизлик имконият билан турнирдаги иштирокини давом эттираётган вазиятда Аржун Эригаиси, Винсент Кеймер, Пархам Магсудлу 2,5, Фабиано Каруана, Уэсли Со, Максим Вашье-Лаграв, Ян Непомняший 2 очко жамғаришга муваффақ бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, 21 апрелга қадар давом этаётган халқаро турнирда ғолибликка эришган шахматчи 60 минг евро билан тақдирланади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жавоҳир Синдоров “Grenke Freestyle Chess Open”нинг етакчилари қаторида