Шу кунларда мамлакатимиз тарихида муҳим сиёсий воқелик юз бермоқда. Зеро, давлатимиз раҳбарининг Японияга расмий ташрифи нафақат икки давлат фуқаролари, балки бутун дунё эътибори марказида турибди.

Масалан, кеча бўлиб ўтган Президентимиз билан учрашув, кун чиқар юртда меҳнат қилаётган, таҳсил олаётган ватандошларимиз руҳиятини кўтариб юборди. Эътиборлиси, улар ташриф доирасидаги тадбирларни нафақат қизиқиш ва алоҳида эътибор билан кузатишяпти, балки шу жараёнда фаол иштирок ҳам этишмоқда.

Киото университети талабаси Жасур Жўраевнинг фикрлари ҳам сўзимизни яққол исботлайди.

– Президентимизнинг Японияга расмий ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни, айниқса таълим, фан ва инновация соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаши аниқ, – дейди Жасур Жўраев. – Давлат раҳбари билан учрашув эса ёшлар учун янги имкониятлар очади. Шахсан мен мазкур ташрифни алоҳида қизиқиш, қолаверса жиддий масъулият билан кузатяпман. Биз бу ерда орттирган билим ва тажрибамизни келгусида Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги учун қўллаймиз. Халқимиз, Президентимиз бизга ишонч билдирган. Давлатимиз, хусусан “Эл юрт умиди” жамғармаси кўмаги билан энг нуфузли хорижий олий ўқув даргоҳларида таҳсил олиш бахтига муяссар бўлдик. Бундай ишончни оқлашимиз шарт.

Бугунги глобал рақобат шароитида таълим ва инновацияга таянадиган ҳамкорлик мамлакат тараққиёти учун жуда муҳим. Япониядаги ўзбекистонлик талабалар ва ёш мутахассисларнинг эзгу мақсади – билим ва амалиётни Ватанга наф келтирадиган ташаббусларга айлантириш.

Гўзал Сатторова тайёрлади. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жасур Жўраев: Келгусида бор билим ва тажрибамизни халқимиз фаровонлиги йўлида сарфлаймиз