Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Навоий вилоятида ҳам илк бор ташкил этилган “Жасорат мактаби”га кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
Унда талабгорлар жисмоний тайёргарлик синовларини топширди.

Синов давомида ҳар бир ўқувчи 5 турдаги жисмоний машқ бажариб, 50 баллик тизим асосида баҳолаб борилди. Бу синовлар орқали ўқувчиларнинг жасорат, чаққонлик ва жисмоний салоҳияти аниқлаб олинади.

“Жасорат мактаби”га кириш учун вилоят бўйича умумтаълим мактабларининг 4-синфини тугатган 735 нафар ўқувчи ариза топширган эди.
“Жасорат мактаби” вилоятнинг 11 та туман ва шаҳарларида ташкил этилган бўлиб, ҳар бир ҳудуддаги мактабларга 26 нафардан ўқувчи қабул қилинади.

А.Бўриев, ЎзА мухбири