Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан турар жойлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида мунтазам рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, вилоят марказидаги “Самарқанд” кўчасида қад ростлаган ўн қаватли тураржой қурилиши бино битиши арафасида тўхтатилди. Ўрганишлар чоғида пудратчи ташкилот – “М.Қ. С.С.” масъулияти чекланган жамият томонидан олиб борилган ишлар сифатсиз бажарилгани аниқланди. Қаватлар сони биттага ошириб юборилган. 

Инспекциянинг жамият раҳбари Б.А. номига огоҳлантириш хати юборилишига қарамасдан вазият ўзгармаган. Талаб бажарилмагач, иш судга оширилган ва суд томонидан лойиҳага зид равишда қўшилган ўнинчи қаватни олиб ташлаш ҳақида қарор чиқарилиб, унинг ижросига киришилди. 

Баъзи бош пудратчилар томонидан масалага жиддий ёндашилмаётгани, ўзбошимчалик билан нотурар объектни конструкцияларини қўпол тарзида бузганлиги кузатилмоқда. Жумладан, Наманган шаҳрининг “Уйчи” кўчасида қад ростлаган 12-кўп қаватли бинонинг биринчи қаватидаги нотурар қисмида қалинлиги 40 сантиметр бўлган асосий юк кўтарувчи ва хоналарни ажратиб турувчи парда деворлар тадбиркор томонидан ўзбошимчалик билан бузиб ташланган. Бунинг оқибатида, бинонинг зилзилага бардошлигига жиддий зиён етказилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддаси учинчи қисми билан баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблашнинг 50 баробари миқдорида жарима тайинланди. 

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-июль ойлари давомида Наманган вилояти бўйича 905 та қурилиш объектида иш тўхтатилган бўлса, 59 таси музлатилган. Соҳада аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун тегишли мутасаддиларга нисбатан 1,3 миллиард сўмдан зиёд жарима қўлланилган. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жарима тўлаш хавфсизликка кафолат бўлмайди