Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён Вашингтонда АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан музокара ўтказди. Мулоқот якуни бўйича чиқиш қиларкан, у Сеул келажакдаги эҳтимолий ҳарбий можароларда устунликка эришишни кўзлаб, ўз Қуролли кучларини “ақлли” қилиш учун харажат оширилишини айтди:
- Аввало, биз мудофаа бюджетини ошириб, Корея армиясини “ақлли” жамоага айлантирамиз, илғор технология ва ҳарбий активларни қўлга киритиш учун маблағ сарфлаймиз.
Шунингдек, Жанубий Корея раҳбари мамлакати минтақавий хавфсизликда муҳим ўрин эгаллаши, Корея ярим оролини ядросизлантиришга эришиши бўйича ҳамкорлик юзасидан ҳам келишувга эришилганини қўшимча қилди.
- АҚШ, Япония ва Жанубий Корея Шимолий Кореядан яқинлашиб келаётган “ядро ва ракета таҳдиди”га умумий жавоб қайтаради, - дея сўзини давом эттирди Ли Чжэ Мён уч томонлама ҳамкорлик хусусида гапираркан. - Сеул ва Вашингтон КХДР билан мулоқотга интилади ва шу билан бирга Пхеньяннинг эҳтимолий бузғунчилигига “қатъий жавоб бериш” ниятида.
С.Раҳимов, ЎзА