Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги дўстона муносабатлар йилдан-йилга мустаҳкамланиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилган.
Икки дўст ўлка иқтисодий ҳамкорликдан тортиб таълим, маданият ва технология соҳаларигача бўлган кўплаб йўналишларда самарали лойиҳаларни йўлга қўйган.
Халқларимиз ўртасидаги тарихий яқинлик ва ўзаро ҳурмат бугунги муносабатларнинг мустаҳкам пойдеворини ташкил этмоқда, дейиш мумкин.
Истиқлол байрами арафасида “Дипломатик ракурс” лойиҳамиз учун Жанубий Кореянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён билан суҳбат ташкил қилдик.
Мулоқот давомида корейс дипломати ўлкамизда фаолият олиб бориш ўзига шараф эканини таъкидлаб, Ўзбекистоннинг кенг қамровли ислоҳотлари, халқаро майдонда нуфузининг ошиб бораётгани ва икки томонлама алоқаларнинг истиқболлари ҳақида фикр билдирди.
Элчи шунингдек, корейс ва ўзбек халқларини боғлаб турган умумий қадриятлар ва инсоний яқинликни алоҳида эътироф этди. Унинг таъкидлашича, бу омил икки давлат ҳамкорлигининг самарасини янада ошириб, халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамламоқда.
<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/yo4Czt6Sg1U" title="Janubiy Koreya elchisi: Buxoriyning yurtida faoliyat olib borish men uchun sharaf " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё,
Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА