Жанубий Корея Республикаси бош вазири вазифасини бажарувчи Хан Деок Су мамлакат АҚШ тарифларига қаршилик кўрсатмаслигини таъкидлади, чунки у ХХ асрда кўрсатилган иқтисодий ёрдам учун АҚШдан қарздор, деб ёзмоқда “FinancialTimes” нашри.

Нашрнинг Хан Деок Судан иқтибос келтиришича, Корея уруши тугаганидан кейинги даврда Қўшма Штатлар Жанубий Кореяга катта ёрдам кўрсатган ва бу унинг замонавий иқтисодий фаровонлигига олиб келган.

Шунингдек, сиёсатчи АҚШ президенти Дональд Трамп билан 28 дақиқалик “яхши” телефон суҳбати ўтказганини таъкидламоқда. Музокаралар якунига кўра, Жанубий Корея Американинг суюлтирилган газ ва тижорат авиалайнерларини харид қилиш орқали ўзининг савдо мувозанатини тиклаш учун муҳокамага тайёр.

Хан Деок Су ҳарбий-денгиз кемасозлиги бўйича ҳамкорликни кенгайтириш “АҚШ учун  альянсни мустаҳкамлашга ёрдам бериши мумкинлигини” қўшимча қилди.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея АҚШ божларига қаршилик қилмайди