Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси “Термиз” халқаро савдо маркази эркин савдо зонасида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда туман, шаҳар ҳокимликларининг инвестиция бўйича ўринбосарлари, тадбиркорлар, божхона расмийлаштируви, божхона бошқармасининг бўлим ва ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиқлари, солиқ ва темир йўл хизматлари, ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича мутахассислар иштирок этди. Унда экспортни кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хориж бозорларига чиқаришга кўмаклашиш, товарларни божхона ҳудудида қайта ишлашнинг афзалликлари хусусида атрофлича фикр алмашилди. 

Президентимизнинг 2022 йил 25 апрелдаги “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан мамлакатимизда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларининг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланишни таъминлаш, экспортни қўллаб-қувватлашга қулай шароит яратиш, товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштириш тартиботларини соддалаштириш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимини қўллашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилган. 

Шунга мувофиқ божхона ҳудудида товарларни қадоқлаш, ўраш, қайта ўрашсаралаш, тозалаш, бошқа товарларга мослаштириш ва ускуналарни модернизация қилиш, товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштиришда товарларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш ҳамда санитария-эпидемиологик хулосани тақдим этиш талаб этилмайди. 

Бу жараёнда қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормаларини қайта ишловчи субъект тасдиқлаб, божхона органига тақдим этади. Айнан бир хил турдаги товарларни қайта ишлаш бўйича икки йилдан кўп бўлмаган муддатга божхона органи умумий рухсатнома беради. Махсус иқтисодий зона иштирокчилари ва ваколатли иқтисодий операторлар учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш тартиби қўлланилмайди. Қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндиларни “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштиришда божхона божи ундирилмайди.

Экспортни қўллаб-қувватлашда яратилган бундай қулайликлар тадбиркорларни рағбатлантириб, ҳудудларнинг рақобатбардош маҳсулот ишлаб ишлаб чиқариш қуввати ва экспорт салоҳиятини оширмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг жаҳон бозорига чиқиш имкониятини кенгайтираётир. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида Сурхондарё вилоятида 95,9 миллион долларлик товар ёки 79,1 миллион доллар қийматидаги саноат ва 16,8 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди. 

Воҳа экспортёрлари дунёнинг 40 ортиқ давлатига тўқимачилик, ун, омухта ем, мева-сабзавот маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва бошқа турдаги товарларни экспорт қилмоқда. Ўтган йил вилоятдан Греция, Малайзия, Италия, Кувайт, Сингапур, Уммон, Саудия Арабистони каби 11 та давлат бозорига илк марта маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Бу йил воҳанинг экспортёр корхоналари 323,4 миллион доллар қийматидаги маҳсулотни хорижга жўнатишни мўлжалламоқда. 

Давра суҳбатида тадбиркорларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди. 

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубдан дунёнинг қирқдан ортиқ давлатига маҳсулот жўнатилмоқда