ФОТОРЕПОРТАЖ

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Хайрабод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм қўмондонлиги, Денов тумани ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Жасорат мактаби” ўқув йиғинининг навбатдаги мавсуми ўз фаолиятини бошлади.

[gallery-26147]

Тадбирнинг очилиш маросимида ёшлар ўртасида ватанпарварлик, масъулият, интизом, фидойилик ва жасорат каби юксак фазилатларни шакллантириш ва мустаҳкамлаш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Иштирокчилар ҳарбий қисмда яратилган замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди. 

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, ёшлар учун ҳарбий-амалий машғулотлар, ватанпарварлик дарслари, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда психологик тайёргарлик машғулотлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Мазкур ташаббус ёшларнинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқишини ошириш, уларни Ватанга садоқат, интизом ва жасорат руҳида тарбиялашга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубда “Жасорат мактаби” ўқув йиғинининг навбатдаги мавсуми бошланди