Сурхондарё вилоятида Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги ўзгача ғурур ва шоду-хуррамликда кенг нишонланди.

Термиз шаҳридаги ёзги амфитеатрда бўлиб ўтган воҳа аҳлининг асосий байрам тадбирида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов маросим иштирокчилари ва меҳмонларни энг улуғ, энг азиз ва энг суюкли шодиёна билан самимий муборакбод этиб, истиқлол шарофати билан жанубда юз бераётган беқиёс ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида атрофлича фикр юритди.  

–Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!”, деган эзгу ғояни ўзида мужассам этганида чуқур маъно мужассам,–деди вилоят раҳбари.––Тарихий бу кун бизнинг ўз тақдиримизни ўзимиз белгилашимиз, иқтисодий-ижтимоий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий ривожланишимиз учун кенг йўл очиб берди. Айниқса, кейинги йилларда халқ манфаати барча нарсадан устун, деган эзгу тамойил асосида амалга оширилаётган адолатли, халқчил ислоҳотлар Сурхондарёда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Бунга аграр воҳа бўлган қадимий заминда қишлоқ хўжалиги билан бирга замонавий саноат, хусусий бизнес, қурилиш, хизматлар кўрсатиш ва бошқа соҳалар янги босқичда ривожланаётгани, бу ўзгаришлар Ватан учун, миллат учун, халқ учун хизмат қилаётгани яққол мисолдир. Айни пайтда воҳада турли йўналишларда 36 мингта тадбирлик субъекти фаолият юритмоқда. Ёки кейинги 8 йилда тадбиркорлар сафи 3,2 бараварга кўпайди. Хорижий инвестициялар ҳажми 1,1 миллиард долларга етди. Шу йил август ойида биргина Хитойда ўтказилган иккита йирик бизнес форумда 100 дан ортиқ салоҳиятли компания раҳбарлари билан қиймати 10 миллиард долларлик 17 та лойиҳа бўйича келишувга эришилди.  

Ҳозиргача хорижий инвесторлар иштирокида Қумқўрғон туманида пахтани қайта ишловчи "Қумтекс Инвест" корхонаси, Бандихон туманида "Бандихон кластер" йирик ип йигирув фабрикаси ишга туширилди. Термиз туманида қиймати 28 миллион доллар бўлган базальт плиталарни ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилди.

Президентимиз ғояси билан бунёд этилаётган "Тўпаланг-Термиз" тоза ичимлик суви лойиҳасининг биринчи босқичи доирасида воҳанинг Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Бандихон, Олтинсой туманларида ичимлик суви таъминоти яхшиланди. 540 минг аҳоли илк бор марказлашган ҳолатда ичимлик суви билан таъминланди. 945 минг аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланиб, вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 47 фоиздан 66 фоизга етказилди.

Йил якунигача "Тўпаланг" сув омбори суви Термиз шаҳрига ҳам етиб келади. Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, 1 миллион 700 минг аҳоли истиқомат қилаётган 493 та маҳалланинг сув таъминоти тубдан яхшиланиб, аҳолининг ичимлик сув билан таъминланиш даражаси 80 фоизга етказилади.

Улкан бунёдкорлик майдонига айланган воҳанинг Ангор, Бойсун, Жарқўрғон, Сариосиё ва Термиз туманларида барпо этилган "Янги Ўзбекистон" массивлари ҳудудларга янгича файз улашди.

Жорий йилда ҳам уй-жой қурилиши изчил давом эттирилиб, шу кунгача 2 минг 65 хонадонли 46 та кўп қаватли тураржой биноси фойдаланишга топширилди.

Сариосиёда шу йил ишга туширилган замонавий аэропорт вилоятнинг шимолий туманлари аҳолисининг узоғини яқин қилиб, Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудларга бориб-келиши учун қулай имконият яратди.

Термиз шаҳрида фойдаланишга топширилган "Тиббиёт кластери" ҳам мустақиллик мевасидир. Бу тизим воҳада тиббий хизматлар кўламини ошириб, вилоятнинг ўзида мураккаб жарроҳлик операцияларини йўлга қўйди. Илк бор очиқ юрак жарроҳлик амалиёти ўтказиш жорий этилди.  

Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ҳам сезиларли ўзгаришлар юз бермоқда.

Бой сайёҳлик салоҳиятига эга ҳудудда туризм изчил ривожланмоқда. Хусусан, бундан етти йил аввал вилоятга 21 нафар хорижлик турист келган бўлса, айни пайтда бир ойда 20 мингдан ортиқ турист воҳа билан яқиндан танишмоқда. Воҳанинг мавжуд туристик имкониятларидан самарали фойдаланиш учун “Омонхона” ва “Сангардак” туризм марказлари, "Жанубий Сурхон" сув омбори ҳудудида замонавий экотуризм мажмуаси бунёд этилмоқда.

Вилоятда жорий йил учун давлат дастурлари доирасида 1 минг 37 та қурилиш объектига уч триллион 300 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 180 дан ортиқ ижтимоий соҳа ва 200 дан ортиқ инфратузилма иншооти, 215 километр ичимлик ва оқова сув тармоғи, 480 километр автомобиль йўли, 8 та кўприк ва йўл ўтказгич, 9 минг 200 хонадонли замонавий кўп қаватли уй-жой қуриш учун йўналтирилди. Воҳадаги 77 та оғир тоифадаги маҳалланинг оқова сув, электр тармоғи ва йўл инфратузилмаси яхшиланиб, 170 мингдан зиёд аҳолининг турмуш шароити тубдан яхшиланди.

[gallery-25072]

Мустақиллик байрами арафасида фидойи, шашти баланд қурувчилар давлат дастурларига мувофиқ барпо этаётган иншоотларининг 158 тасида 460 миллиард сўмлик иш бажариб, фойдаланишга топширди. Жумладан, Термиз педагогика институти ва Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти учун замонавий ўқув бинолари, учта касб-ҳунар мактаби, Сурхондарё вилояти футбол академиясининг мавжуд бино ва иншоотлари, 10 минг 400 ўқув ўринли 40 та мактаб, 1 минг 600 ўринли 15 та мактабгача таълим ташкилоти, 320 ўринли бешта соғлиқни сақлаш муассасаси,1 та спорт иншооти, 4 минг  куб-метр сиғимли битта ичимлик сув иншооти, узунлиги 262 километр бўлган 80 та ички йўл каби иншоотлар халқимиз учун байрамга туҳфа қилинди.  

Тантанали маросим элимиз суйган санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар билан якунланди. Озод ва обод юртнинг мусаффо осмонида порлаган ранг-баранг жилодаги мушаклар иштирокчилар ва вилоят маркази аҳолисининг шукроналик ҳиссини мустаҳкамлаб, фахр-ифтихор туйғусини янада юксалтирди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубда истиқлол неъматларига шукрона айтилди