ФОТОРЕПОРТАЖ
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги қўмондонликда ҳам бугунги тинч, осуда ҳаётимиз, халқаро майдондаги нуфуз ва эътиборимизнинг бош мезонига айланган мустақиллигимизнинг 34 йиллиги кенг таната билан нишонланди.
Термиз гарнизонида жойлашган Маданият ва маърифат марказида ўтказилган тадбирда қўмондонлик, фахрийлар, ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар йиғилганларни байрам билан самимий муборакбод этиб, мамлакатимиз ҳаётининг ҳар бир жабҳасида мустақиллик шукуҳи сезилаётганини таъкидлаб, истиқлол шодиёнаси арафасида қўмондонлик миқёсида амалга оширилган ишлар ва ютуқларни эътироф этди.
[gallery-25076]
Сана муносабати билан фахрийларга ва муайян ютуқларга эришган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга кўкрак нишонлари, навбатдаги ҳарбий унвонлар ва эсдалик совғалари топширилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА