Термизда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Жамоатчилик назоратининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари” мавзусига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари З.Алимардонова, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши котибияти мудири С.Абдураимов ва бошқалар мамлакатимизда жамоатчилик назоратини амалга ошириш янги босқичда ривожланаётганини таъкидлади.  

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тегишли моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Жамоатчилик назорати тўғрисида” ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ва бошқалар меъёрий ҳужжатлар бу борада муҳим дастуриламал бўлаётгани қайд этилди.

Сурхондарё вилоятида 71 та давлат органлари, муассаса, бошқарма ва нодавлат ташкилотлари фаолият юритмоқда. Шунингдек, иккита журнал, 35 та газета, иккита телевидение, 1 та радио, 4 та расмий веб-сайт мавжуд. Ташкилот, идора ва муассасаларда 70 дан ортиқ матбуот котиблари, 30 дан зиёд ижтимоий тармоқ фаоллари фаолият юритмоқда.

– Йилнинг ўтган даврида оммавий ахборот воситалари 200 га яқин жамоатчилик назорати тадбирларини амалга оширган, – ¬дейди Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари З.Алимардонова. – ¬Бунда Сурхондарё вилояти ва “Ишонч" телерадиокомпаниялари, “Сурхон овози”, “Сурхон тонги” газеталари фаоллик кўрсатмоқда. 603 та нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам жамоатчилик назоратини амалга оширишга алоҳида эътибор бермоқда. Вилоятдаги 724 та ўзини ўзи бошқариш органларида ҳам жамоатчилик кенгашлари фаолият юритиб, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айланди.  

Давра суҳбатида маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари” ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш хусусида ҳам фикр алмашилди. Таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш, жамоавий мурожаатлар асосида ҳудудий тармоқ ва давлат дастурлари ижроси сифатини текшириш амалиётини жорий этиш, айрим давлат функцияларини амалга ошириш жараёнига жамоатчилик назорати субъектларини кенг жалб қилиш, давлат органлари фаолиятини ўрганишда ижтимоий сўровлар ўтказиш ҳамда аниқланган камчиликларни очиқ муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоатчилик назорати - тараққиёт ва обод ҳаёт мезони