Бразилияда бокс бўйича ўтаётган жаҳон кубоги беллашувларида ўзбек боксчиларининг чиқишлари мухлисларга ўзгача завқ бермоқда.

Жумладан, вазни -55 кг. бўлган Миразизбек Мирзахалилов польшалик Николас Павликка қарши жанг қилди. Баҳснинг 1-раундида рақибни нокдаун ҳолатига туширди. Бироқ, Николас ўзига келди. Аммо ҳамюртимизнинг кучли ва аниқ зарбаларини яна ўтказиб юборди. Натижада, ҳакамлар Миразизбек ғалабасини эълон қилди. Шунингдек, Жавоҳир Умматалиев -80 кг. вазнда АҚШ вакили Робби Гонсалесни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

Шунингдек, Асадхўжа Мўйдинхўжаев -65 кг. вазнда мезбон боксчи Юри Рейсга қарши баҳс олиб борди ва ҳакамларнинг қарорларига кўра 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, -70 кг. вазн тоифасида иштирок этган Иқболжон Холдоров Англия вакили Одел Камарага имкониятни бой бериб қўйди.

“World Boxing” ташкилоти томонидан ўтказилаётган жаҳон кубоги давомида Ўзбекистон бокс федерацияси Бош котиби Шоҳид Тиллабоев иштирокида терма жамоамиз мураббийлар штаби ва боксчилар учун йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ш.Тиллабоев ушбу жаҳон кубогининг муҳимлик даражасини айтиб ўтди ва мусобақа “Лос-Анджелес-2028” Олимпиада ўйинлари учун яна бир муҳим қадам эканини таъкидлади. Айни дамда Бразилияда бўлиб турган жамоамиз учун сардор тайинланди. Жаҳон ва Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев эндиликда Бразилиядаги вакилларимизнинг етакчиси ҳисобланади.

Жаҳон кубогининг навбатдаги кунида қуйидаги боксчиларимиз иштирок этади:

-50 кг. Асилбек Жалилов – Жадумани Сингҳ Манденгбан (Ҳиндистон);

-60 кг. Мадияр Данияров – Луиз Оливеира (Бразилия);

-75 кг. Фазлиддин Эркинбоев – Мишэль Ярлиниски (Польша);

-90 кг. Тўрабек Ҳабибуллаев – Вишал (Ҳиндистон);

+90 кг. Жаҳонгир Зокиров – Даниял Сапарбай (Қозоғистон).

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон кубогида боксчиларимиз барчани лол қолдирмоқда