-

Жаҳон банки эълон қилган “Европа ва Марказий Осиё иқтисодиёти: бандлик ва фаровонлик” ҳисоботида минтақа иқтисодиётининг айрим тармоқларини ривожлантириш йўлидаги тўсиқлар бартараф этилиши минглаб янги иш ўринлари яратилишига кўмаклашиб, иқтисодий ўсишни жадаллаштиришга хизмат қилиши таъкидланган.

Ҳужжатда келтирилишича, Ўзбекистон учун устувор йўналишлар кимё саноати, ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) хизмати ва мева-сабзавотчилик ҳисобланади.

Ўзбекистон

Кимё саноатида рақобатбардошлик ва энергия самарадорлигини ошириш ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, тартибга солиш ва назорат функцияларини тижорат фаолиятидан ажратиш, шунингдек кимёвий маҳсулотларга субсидия бериш, нарх чегараси ва экспорт назоратини босқичма-босқич бекор қилишга боғлиқ.

АКТ секторида салоҳият улкан бўлса-да, кенг тармоқли интернет қамрови ва фойдаланиш имконияти етарли эмаслиги боис ушбу соҳа ривожи бироз чекланмоқда. Инфратузилмани яхшилаш ва рақамли хизматга сармояни кўпайтириш орқали мавжуд иқтисодий салоҳиятни юзага чиқариш мумкин.

Мева-сабзавотчилик соҳасида халқаро стандарт ва сертификатлашни жорий этиш, экспортда олдиндан тўлов талабини бекор қилиш ҳамда замонавий суғориш тизимига қўшимча сармоя йўналтириш тавсия этилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида илмий тадқиқот ва инновацияни кучайтириш орқали экспорт салоҳиятини ошириш мумкинлиги қайд этилган.

Ҳисобот муаллифлари, Жаҳон банкининг аввалги ҳисоботларида қайд этилганидек, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад бўйича ривожланган давлатлар даражасига чиқиш учун Ўзбекистон тез ва кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларни жадал давом эттириши зарурлигини таъкидламоқда.

Қозоғистон

Қозоғистон қишлоқ хўжалигида, айниқса, буғдой етиштириш ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича фойдаланилмаган имконият сақланиб қолмоқда. Бу соҳада қайта ишлаш қувватини ошириш орқали янги иш ўринлари яратиш мумкин.

Қирғизистон

Қирғизистон кучли сув-энергетика салоҳиятига эга. Мамлакатда қуёш энергетикаси тез суръат билан ривожланмоқда. Шу билан бирга молия, туризм ва АКТ соҳаларида экспортга йўналтирилган янги хизмат турлари шаклланмоқда.

Тожикистон

Тожикистон учун асосий иқтисодий имконият – сув энергетикаси ресурсларидан самарали фойдаланиш, транспорт-логистика тизимини такомиллаштириш ва туризмни ривожлантириш ҳисобланади. Айни йўналишлар тараққиёти мамлакат ташқи савдо салоҳиятини оширади, бандликни таъминлайди.

Дилшод Ҳакимов тайёрлади.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогноз берди