Бугунги кунда жадидлар ҳақида тўлақонли, тўкис маълумот берувчи манбалар, бадиий асарларга ҳар қачонгидан ҳам эҳтиёж катта. Таниқли журналист, адабиётшунос олим, публицист, шоир ва адиб Тўлқин Эшбекнинг “Жадидлар жавҳари” деб номланган китоби бу борада ўзига хос манба бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Пойтахтимиздаги “Турон” ахборот” кутубхона марказида ушбу китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.   

Тақдимот тадбирида устоз журналистлар Хуршид Дўстмуҳаммад, Шарофиддин Тўлаганов ва бошқалар мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Китобхонлик ҳафталиги” юртимиз ёзувчи ва шоирларининг энг янги асарлари билан танишиш, уларнинг ижодини ҳар томонлама ва чуқур ўрганишда алоҳида аҳамият касб этаётганини таъкидлади.   

–  “Жадид” тушунчаси кеча ё бугун бирдан пайдо бўлиб қолган эмас, – деди адабиётшунос олим Сувон Мели. – Мирзо Улуғбекнинг “Зижи жадиди Кўрагоний”  асари ўз даврида Ренессанс ясаган муҳим манбалардир биридир. “Жадидлар жавҳари” деб номланган китобда Тўлқин Эшбекнинг жадидчилик ҳаракатига кенг қамровда ёндашгани диққатга сазовордир. Масалан, кўпчилик Абдулла Қодирийнинг “Обид кетмон” асарини қисса, деб билади. Лекин бу асарнинг роман жанрига мансуб эканини Тўлқин Эшбек ўз китобида тўлақонли очиб берган. Эҳтимолки, бугун жадидлар ҳақида фақат мақтов гапларни сўзлаш унчалик ҳам тўғри  ёндашув эмасдир. Шу маънода Тўлқин Эшбекнинг янги китоби жадидлар мавзусига кенг қамровли, холис ёндашгани билан аҳамиятлидир.   

–  Беҳбудий хорижга чиқиб келганидан кейин  бу ўлканинг нақадар залолат, бидъат, хурофотга ботиб қолганини янада теранроқ англайди, бунга ўзи гувоҳ бўлади, – деди таниқли тележурналист Қуддус Аъзам. –   Бундан юз йиллар аввал тараққийпарвар боболаримиз юрт тақдири учун жуда қаттиқ жон куйдирган. Улар миллат ойдинлари сифатида қириб ташланган. Негаки, жадидлар истилочилик тузумига қарши эди. Шундан сўнг миллатимиз қарамлик рутубатига маҳкум бўлди. Бугунги кунда мамлакатимиз ёшлари учун чексиз имконият ва шароитлар яратилмоқда. Зеро, билимсиз миллат ҳеч қачон бой бўлмайди, тараққиётга эришмайди. Тўлқин Эшбекнинг янги китобида бу жиҳатлар юксак бадиий талқинда очиб берилгани билан эътиборлидир.   

Маълумот учун, Тўлқин Эшбек 1963 йил 1 июнь куни Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. 1985 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган.   

2006 йилдан буён Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ журналистика факультети педагогик жамоаси таркибида самарали меҳнат қилиб келмоқда.  Тўлқин Эшбекнинг “Таҳририят ишини ташкил этиш” (2001), “ОАВда реклама санъати” (2003), “Ахборот хизмати: ишлаш усуллари ва тамойиллари” (2009), “Мафкура майдонида ахборот-психологик хавфсизлик” (2011), “Ахборот-психологик хавфсизлик: назария ва амалиёт” (2013) ўқув қўлланмалари, ҳаммуаллифликда “Жаҳон журналистикаси тарихи” (2008), “Очиқ ахборот тизимларида ахборот-психологик хавфсизлик” (2013) дарсликлари ва “Журналистика, маънавият, жамият” (2010) рисоласи чоп этилган. У “Жигарбандлар” (1992), “Шабада эсган кун” (1993), “Қишлоқлик бола қиссаси” (1994), “Жайдари ҳангомалар” (1996), “Адашган қиз қисмати” (2000), “Ҳаёт карвонлари” (2005) насрий тўпламлари муаллифи. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси. Адабиёт соҳасидаги Усмон Носир мукофоти лауреати (1993), журналистика соҳасида “Олтин қалам” Миллий мукофоти совриндори (2008) бўлган. 

Тақдимот тадбирида ижодкорнинг янги китоби ҳақида батафсил сўз юритилди.  

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жадидлар жавҳари” китобининг тақдимоти ўтказилди